Янгиликлар 535
Депутатнинг саъй ҳаракати билан кўплаб муаммолар бартараф этилмоқда
Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоевнинг Хоразм вилоят Хонқа туманидаги сайловчилари билан мулоқотлари ташкил этилмоқда.
Депутат даставвал, «Агробанк» АТБ Хоразм вилоят бошқармаси Хонқа филиалида бир гуруҳ туман Кенгаши депутатлари ва банк ходимлари билан учрашди. Унда Хонқа туман иқтисодиёт ва молия бўлими раиси Дилшод Абдуллаевнинг 2024 йил биринчи ярим йилликдаги маҳаллий бюджет ижроси, шунингдек, даромадларни оширишда аниқланган резервлари ва ортиқча тўловларга йўл қўймаслик борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди. Ҳисобот юзасидан аниқланган камчилик ва келгуси режалар учрашув иштирокчилари томонидан муҳокама қилинди.
Шундан сўнг, депутат Намуна қишлоғида жойлашган туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли 47- сон оилавий поликлиникасида бўлди. Мақсуд Қурбонбоев поликлиникани тўлиқ реконструкция қилиш учун «Урганч таъмирлаш» МЧЖ қурилиш корхонасига 2,5 миллиард пул ажратилганлиги юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.
Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллалар фаолиятини тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳияти ва ижросига етарли эътибор бериш мақсадида депутат Намуна қишлоғидаги Туркистон маҳалласидаги “маҳалла еттилиги” аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар бўйича учрашув ўтказди. Шунингдек, учрашувда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти юзасидан батафсил маълумотлар берди.
Қирқ ёп қишлоғининг Обод маҳалласида жойлашган 52-сонли мактабдаги учрашув ҳам қизғин фикр ва мулоҳазаларга бой бўлди. Учрашувда ўқитувчилар ҳамда маҳалла аҳолиси иштирок этди. Депутат томонидан юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, давлат дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида аҳолига кенг қамровли тушунчалар берилди. Мазкур мактаб директори мактабни иситиш қозони яроқсиз ҳолга келиб қолгани тўғрисида гапириб, мактабга янги иситиш қозони қўйиб беришда ҳамда мактаб атрофига темир панжара ўрнатиб беришда ёрдам сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилди.
Ушбу масала депутатнинг саъй-ҳаракатлари билан туман Молия бўлими томонидан мактабга тез кунда янги иситиш қозони ўрнатиб бериладиган, мактаб теварак-атрофини темир панжара билан ўраб олиш масаласи ҳам тез кунда амалга ошириладиган бўлди.
Депутатнинг сайловчилари билан учрашувлари давом этмоқда.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
«Адолат »СДП
Хоразм вилоят Кенгаши
Матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг