Янгиликлар 668
Халқ билан юзма-юз
Ҳар қандай долзарб масалаларнинг ечими ўзаро ҳамкорликдаги ишларнинг самарасига боғлиқ. Депутатлик гуруҳи аъзоси Ўзбекистон Қаҳрамони Муҳаббат Шаропованинг вилоят ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими, давлат, жамоат ташкилотлари билан таълимда масъулликни ошириш, оила-маҳалла, мактаб ҳамкорлигини кучайтириш, ёшлар ўртасида жиноятчилик, оилада гендер тенглик, қизларни эрта турмушга узатиш ҳолатларининг олдини олиш, маънавий-маърифий ишларни юқори босқичга кўтариш, соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш, навқирон авлоднинг китоб ўқишига зарур шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ташаббусли, хайрли лойиҳаларидан воҳа жамоатчилиги мамнун бўлаётир. Бундан ташқари, фидойи депутат мавжуд муаммоларни назорат таҳлил тартибида ўрганиб, йўл қўйилган камчиликларни доимий комиссия йиғилишларида муҳокама қиляпти. Бундан ташқари депутат оила ва хотин-қизлар бўлими, ҳуқуқ-тартибот идоралари билан биргаликда вилоятда умргузаронлик қилаётган 1 миллион 756,4 минг нафардан зиёд хотин-қизлар оилаларида зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига чек қўйиш, жиноят содир этилишининг олдини олиш, назоратсизлик ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашда қатор ишларни амалга оширмоқда. Ҳозиргача депутатнинг бевосита кўмаги билан оилада гендер тенглик масаласида муаммога дуч келган 46 нафардан ортиқ аёлларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. 250 нафар хотин-қизлар мономарказларга касб ҳунар ўрганишга йўналтирилди. Қашқадарё сайлов округидан вилоят Кенгашига депутат этиб сайланган партиядошимиз Муҳаббат опа Шаропова тез-тез Шайхали МФЙга бориб, фуқароларнинг дардини тинглайди.
Муаммоларини ўрганади. Тўшакда ётиб қолган хасталар ҳолидан хабар олади. Яқингинада ҳам юзма-юз мулоқотда маҳалла фуқаролари ички йўлларни тартибга келтириш, бандлик, кредит, даволаниш учун ордер олишга ёрдам сўраб мурожаат қилдилар. Депутат маҳалла аҳлидан тушган ўринли таклиф ва муаммоларнинг асосий қисмини шу ернинг ўзида ҳал этишга эришди. Қолган вақт талаб қиладиган масалалар эса тегишли ҳокимлик ва ташкилотларга депутатлик сўровлари юбориш орқали бартараф этиладиган бўлди. Шу ўринда фуқаролардан тушган 2 ва 16 ёшгача бўлган нафақа пулларини тўғри йўналтиришни назоратга олиш масаласида қилинган мурожаат юзасидан депутат вилоят ижтимоий хизматлар марказига депутатлик сўрови юборди. Аҳолининг Шайхали шаҳарчасида тез тиббий ёрдам биноси қурилишини тугатиш ва замонавий тез тиббий ёрдам автомашинаси билан таъминлаш борасида қилган мурожаати асосида депутат вилоят ҳокими М. Азимов номига депутатлик сўрови юборди. Пахтазор МФЙда яшовчи Дилафруз Тўйчиеванинг роппа-роса бир ой аввал субсидия олиш ва уй-жой масаласида йўллаган хати ҳам депутатнинг эътиборидан четда қолмади. Муҳаббат опа ушбу масалани ўрганиб, тегишлилиги бўйича Қарши шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги ташкилотга депутатлик сўрови юборди. Фуқаронинг мурожаати ижобий ечим топди.
«Адолат» СДП
Қашқадарё вилоят
Кенгаши матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг