Янгиликлар 1028
Дил сўзлари
“Адолат” СДП Тошкент вилоят Кенгаши котиби (раиси), иқтисодчи олим, муқобил энергия тарғиботчиси Камолжон Шодиметовга аталади Камолжон Шодиметовнинг “Муқобил энергия турлари – Ҳаётга!” китобини ўқиб, 2011 йил.
Шодиметовлар барчаси олим,
Элнинг назарида доимо улар.
Профессор ҳамда муаллим
Фанга ҳисса қўшган олимлар шулар,
Муқобилсиз энергия охири ҳам бор,
Қимматга тушади халқимизга у.
Муқобил энергия табиатда кўп,
Чегараси эса тайиндир, мангу.
Қуёш энергиясидан газнинг ўрнида,
Фойдаланиш учун имконият кенг.
Бошланғич энергия манбалари кўп,
Ишлашга бел боғлашга, шимарилса енг.
Энергия манбалари Ўзбекистон ҳам,
Фақат уни тикламоқ керак.
Пишиқ режа тузиш керак мустаҳкам,
Режасини пишиқ ишламоқ керак.
“Адолат” СДП кўп муаммоларни,
Дадил кўтармоқда режаларини,
Амалга оширишда Камолжон эса,
намоён қилмоқда билимларини
“Топинамбур” муаммоси ҳал бўлди яна,
Муқобил энергия кун тартибида.
Яқин кунларда у қилар тантана,
Ҳиссаси бор олимнинг энг катта унда.
Биоўғит, биогаз олиш усулини,
Амалга оширса, қанчалар фойда.
Иқтисод қилинар миллиард, миллиард сўм,
Ҳисоблаш қийинмас миқдори ойда.
Биоэнергия барча чиқиндилардан,
Олинса, майдонлар озода бўлар,
Фақат уни қўллаб-қувватлаш керак.
Амалга ошади у кунлар келар.
Раҳмат Президентимизга минг бор,
Имзо чекди қонуну, қатор қарор.
Фақат қолди ижрочилар учун қисқа муддатлар,
Шундай амалга ошмоқда барча орзу-ю, истаклар.
ТУРСУНХЎЖА АЗЛАРХОНОВ,
Радио журналист,
“Ушбу тўплам Сизларга ёдгор, ҳар сатрида дил сўзлари бор” рисоласидан.
Фикрингизни қолдиринг