Дилафруз кўрик-танловнинг Республика босқичида ғолиб бўлди!

27.12.2022 09:12:06

Фарғона вилоятидаги сўлим Қува туманининг закий ва билимли фарзанди Дилафруз Анваржонова Фарғона шаҳридаги юридик техникумда таҳсил олади. Унинг ҳуқуқий билимларни ўрганишга бўлган қизиқиши, интилиши, тиришқоқлиги, ҳуқуқий ва бадиий адабиётларга муҳаббати кўплаб танловларда ғолиб бўлишига замин яратди. Жумладан, таълим даргоҳини ўзида ташкил этилган «Техникум маликаси – 2022» кўрик-танловида олий ўрин соҳибаси бўлди. Ҳозирда қаҳрамонимиз Техникумнинг «Заковат», «Тафаккур булоғи», “Street law” клублари энг фаол аъзоси саналади.

Куни кеча Дилафруз яна бир муваффақиятни қўлга киритди. Илмга интилувчан қизимиз Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан ташкил этилган «Конституция билимдони» кўрик-танловининг аввал вилоят босқичида сўнгра Республика босқичида иштирок этиб, биринчи ўринга сазовор бўлди.

Дилафрузхонни ютуқлари билан муборакбод этиб, ўқиш ва келгуси ишларида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз!

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+