Диққат, танлов!

25.10.2022 17:10:35

“Адолат” социал-демократик партияси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Конституция ранглар жилосида” расмлар кўрик-танловини ўтказмоқда. Танловда иштирок этишни истаган, 18 ёшгача бўлган ёшлар 2022 йилнинг 6 ноябргача ўз ижодий ишларини ҳудудий танлов комиссияларига тақдим этишлари мумкин.

Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.


Бош ҳомий Миллий банк.

 

Ҳудудий танлов комиссия аъзоларининг телефон рақамлари 

Худуд номи

ФИШ

Телфон рақам

  1

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Торешова Шарипа Муратбаевна

93* 777-11-42

61*222-03-79

2

 

Андижон вилояти

Мусаева Малохатхон Казимджановна

99*533-34-04

3

Бухоро вилояти

Майдонов Санжар Саддуллаевич

90*636-40-05

4

Жиззах вилояти

Ҳамзаев Пўлат Рашидович

98* 261 44 30

5

Наманган вилояти

Хажиматова Ёрқиной Қучкаровна

94*509-66-12

6

Навоий вилояти

Садиров Абдуваҳоб Абдижамилович

90*  730-89-27

7

Самарқанд вилояти

Сайидова Лола Абдурайимовна

97*  288-57-57

8

Сирдарё вилояти

Абдуллаев Беҳзод Артикбаевич

94*167-09-05

9

Сурхондарё вилояти

Орифхонов Фахриддин Сайдуллаевич

94* 265-72-22

10

Тошкент вилояти

Жалолханова Севдо Хасанбаевна

99* 847-43-65

11

Фарғона вилояти

Ахмадалиев Бунёд Махмудович

93*482-98-89

12

Хоразм вилояти

Курязов Улуғбек Махмуджонович

97* 516-79-39

13

Қашқадарё вилояти

Ражабова Гулноза Бегматовна

91* 956 44 84

14

Тошкент шаҳри

Ойбек Набиев Мирзахамитович

99-022-66-66

«Конституция ранглар жилосида»

ижодий кўрик-танловини ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

  1. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур низом «Конституция ранглар жилосида» ижодий кўрик-танловини (кейинги ўринларда-танлов) ўтказиш тартибини белгилайди.

1.2. Танлов ташкилотчиси Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси (бундан буён матнда Ташкилотчи деб юритилади). Танлов Ташкилотчи томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси билан биргаликда бошқа ҳамкор вазирлик ва идоралар иштирокида ўтказилади. Бош ҳомий Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки.

  1. Танловнинг асосий мақсади ва вазифалари

2.1. Танловнинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:

ёшлар онгида мустақиллик туҳфа этган азиз неъмат – Ватанимиздаги бугунги тинч ва осуда ҳаёт, фаровонлик қадрига етиш, ўзликка қайтиш ва уни англаш, инсон манфаатлари устувор бўлган эркин демократик жамият қуриш, миллий ва диний қадриятларни тиклаш, улуғ аждодларимизнинг бебаҳо маънавий мероси қадрига етиш;

халқимизнинг асрий орзулари, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган ва кам бўлмайдиган озод ва обод Ватан равнақи тамойиллари, юртимиз фуқароларининг бурч, ҳақ-ҳуқуқ ва манфаатларини ўзида мужассам этган Конституциямиз тарғиб этиш;

Бош қомусимиз «Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамиятига ўтиш»нинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилишини болалар ижодида акс эттириш;

мамлакатимизнинг барча ҳудудларида халқимиз, айниқса, ёшлар қалбида она Ватанга муҳаббат ва садоқат фазилатларини шакллантириш, Давлат рамзларининг миллий давлатчилигимиз тарихи, бугунги мустақил тараққиётимизда тутган ўрни ва қадр-қимматини юксалтириш;

мустақиллик – халқимиз учун эркин, бахтли ва фаровон, ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳаёт кечириш имконини бергани, ёшларимизнинг барча соҳаларда ўз истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариши учун беқиёс имкониятлар яратганини қадрлаш ҳиссини уйғотиш.

2.2. Танловнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ёшлар онгида Bатанимиз тарихи, миллий ва умуминсоний қадриятлар, ижтимоий ҳаёт ҳақидаги тушунча ва билим-кўникмаларини янада юксалтириш;

Конституцияда инсон ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати энг олий қадрият деб белгилаб қўйилганлиги ва у инсон манфаатлари учун хизмат қилишини ёшлар онгига уқтириш;

Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси дунёда ҳеч кимдан кам эмаслигимизни, тенглар ичра тенглигимизни, она Ватанимизнинг озод ва ободлиги, ҳар бир фуқаронинг бугуни, эртаси ва узоқ истиқболини кафолатловчи ҳужжат эканлигини кўрсатувчи болалар ижодий асарларини яратилишига эришиш.

III. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш

3.1. Танловда тасвирий санъат йўналишида ижод қилаётган ёки қизиқиш билдирган, 2022 йил якунигача 18 ёшга тўлмаган ёшлар иштирок этиши мумкин.

3.2. Танлов 2022 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида ўтказилади. Ҳудудий танловлар Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг Ҳудудий Кенгашлари биноларида ўтказилади. Ҳудудий танловлар ғолибларининг расмлари орасидан Республика танлови Партия Марказий Аппаратининг биносида ўтказилади.

3.3. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш Ташкилотчи, Ўзбекистон Бадиий академияси ва бошқа ҳамкор вазирлик ва идораларнинг вакилларидан таркиб топган Республика Ташкилий қўмитаси (бундан буён матнда Ташкилий қўмита деб юритилади) ва ҳудудларида тузиладиган Штаблар зиммасига юклатилади.

3.4. Танловда иштирок этишни хоҳловчи ёшлар Ташкилий қўмитанинг ҳудудий бўлинмаларидаги Штабларга ўз ижодий ишлари билан қуйидагиларни тақдим қилиши лозим:

иштирокчининг паспорти ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатининг нусхаси;

таҳсил олаётган таълим муассасасининг тўлиқ номи, манзили хамда қайси синф ўқувчиси эканлиги тўғрисидаги маълумот;

доимий яшаш жойи, контакт телефон рақамлари.

3.5. Ташкилий қўмитанинг ҳудудий бўлинмаларидаги Штаблар, келиб тушган ижодий ишларни кўриб чиқиб, саралаб, танлов иштирокчилари рўйхатини шакллантиради ҳамда номзодларнинг якуний рўйхатини (1-илова) 6 ноябрь соат 20.00гача тасдиқлайди.

3.6. Тақдим қилинган ижодий ишларнинг орасидан Конституциянинг
128 та моддасининг ҳар бири бўйича ҳар бир Ҳудуднинг кўрик-танлови ғолиблари 7 ноябрь куни аниқланади. Кўрик-танлов натижалари бўйича тасдиқланган рўйхат (2-илова) ва ижодий ишлар Республика Ташкилий қўмитасига юборилади.

3.7. Ҳудудларда тасдиқланган рўйхат ва ижодий ишлар Республика Ташкилий қўмитасига 8 ноябрь соат 20.00гача тақдим қилинади.

3.8. Республика Ташкилий қўмитаси 10 ноябрь куни соат 18.00га қадар номзодлар орасидан танлов ғолибларини аниқлайди ҳамда танлов натижалари бўйича қарор қабул қилади.

3.9. Республика ва ҳудудий танловлар ғолиблари ва совриндорларини тақдирлаш маросимининг куни ва жойи Ташкилий қўмита қарорига асосан белгиланади ҳамда Ташкилотчи ва танлов иштирокчи ташкилотларининг расмий веб-сайтларида 11 ноябрда эълон қилинади.

3.10. Танлов шартлари «Адолат» СДП, танлов ташкилотчилари, ҳамкорлари ҳамда иштирокчиларининг веб-сайтларида жойлаштирилади.

3.11. Танловга битта иштирокчи томонидан «Конституция ранглар жилосида» мавзусида яратилган 3 (уч) донагача «Альбом» кўринишида А1, А2, А3 ўлчамлардаги асарлар тақдим этилади.

IV.Танлов шартлари ва баҳолаш мезонлари

4.1. Танловда иштирок этиш истагида бўлган ёшларнинг ижодий ишлари тегишли ҳужжатлар билан биргаликда 2022 йил 6 ноябрь соат 18-00га қадар (3.5 банд) Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг Ҳудудий Кенгашлари биноларида жойлашган Ташкилий қўмитанинг ҳудудий бўлимларидаги Штабларига тақдим қилинади:

- Қорақалпоғистон Республикаси: Нукус шаҳри, Амир Темур кўчаси, 129 «а» уй;

- Андижон вилояти: Андижон шаҳри, Алишер Навоий шох кўчаси, 114 уй;

- Бухоро вилояти: Бухоро шаҳри, М.Иқбол кўчаси, 15-уй;

- Жиззах вилояти: Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, 63-уй, 303-хона;

- Навоий вилояти: Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 31- уй;

- Наманган вилояти: Наманган шаҳри, Банк кўчаси, 9-уй;

- Самарқанд вилояти: Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 42-уй;

- Сирдарё вилояти: Гулистон шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 35 «А» уй;

- Сурхондарё вилояти: Термиз шаҳри, Баркамол авлод кўчаси, 17-уй;

- Тошкент вилояти: Нурафшон шаҳри, Спорт кўчаси, 37-уй;

- Фарғона вилояти: Фарғона шаҳри, Соҳибқирон Темур кўчаси, 25 уй;

- Хоразм вилояти: Урганч шаҳри, И.Дўсов кўчаси, 2 уй;

- Қашқадарё вилояти: Қарши шаҳри, , Амир Темур кўчаси, 256 – уй;

- Тошкент шаҳар: Чилонзор тумани, Шарқ Тонги кўчаси, 23 уй;

4.2. Ташкилий қўмитанинг Ҳудудий бўлимларидаги Штаблардан Ҳудудий ғолибларнинг ижодий ишлари Республика Ташкилий Қўмитасига юборилиши таъминланади.

4.3. Танловда иштирок этаётган асарларнинг мазмунига қуйидаги талаблар қўйилади:

асарларнинг мазмуни танлов мавзусига мос келиши лозим (Конституция моддаларининг тезислари ташкилотчиларнинг веб-сайтларида жойлаштирилади);

асарлар мазмуни бўйича ёшларни ватанпарварликка ундаши, уларнинг қалбида Ватанга садоқат, миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаши, Конституциянинг муқаддимаси ва 128 та моддасидан бирини мазмунини тўғри ёритиб берилиши орқали баркамол шахс этиб тарбияланишига, билим даражасини ва дунё қарашини оширилишига йўналтирилган бўлиши керак;

танловда иштирок этаётган асарларга учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари, шу жумладан, муаллифлик ҳуқуқини поймол этувчи материаллар, танлов мавзусига зид бўлган, маънавий ва ахлоқий меъёрларга тўғри келмайдиган материаллар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатилиши таъқиқланган маҳсулот ва хизматлар рекламасини жойлаштириш таъқиқланади.

4.4. Ижодий ишлар (Танлов иштирокчиларининг ишлари) Ташкилий қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмаларидаги Штаблар томонидан қуйидаги асосий мезонлар бўйича баҳоланади:

- мазмундорлик. Асарнинг мазмуни танлов мавзусига мос келиши лозим;

- рангларнинг аниқ танланганлиги ва мутаносиблиги;

- ижодий ишнинг композицион жойлаштирилиш маҳорати;

- ижодий ишдаги техника маҳорати (ранглар билан ишлаш, ёруғлик ва сояларни ишлаш маҳорати);

- композициянинг ишланиш маҳорати ва унинг тугалланганлик даражаси;

- ижодий ишлар бадиий ғоясининг томошабин ҳамда асар олдига қўйилган вазифаларга мослигига қараб баҳоланади.

4.5. Танлов иштирокчиларининг ижодий ишлари Ташкилий қўмита томонидан махсус ишлаб чиқилган баҳолаш варақалари ёрдамида баҳоланади.

4.6. Асарлар (иштирокчиларнинг ижодий ишлари) Ташкилий қўмита томонидан 10 баллик тизимда баҳоланади.

4.7. Танлов ҳайъатининг ҳар бир аъзоси ҳар бир номзодга ўз баҳосини қўяди.

4.8. Танловнинг асосий номинациялари ғолиблари ва совриндорларини аниқлаш Ташкилий қўмита томонидан қўйилган баҳоларга қараб аниқланади.

Танлов ғолибларини тақдирлаш

5.1. Ташкилий қўмита томонидан аниқланган Республика танлови ғолибларни тақдирлаш маросими Ўзбекистон Бадиий Академияси томонидан тавсия қилинган бинода ташкил этилади ва ўтказилади. Тақдирлаш маросимида ташкилий гуруҳ аъзолари, ҳамкор вазирлик ва идораларнинг, шунингдек бош ҳомийнинг вакиллари иштирок этадилар.

5.2. Танлов ғолибларнинг ишларини баҳолаш натижасига кўра, биринчи ўрин I даражали, иккинчи ўрин II даражали ва учинчи ўрин III даражали танлов дипломи ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

5.3. Танловнинг бошқа иштирокчилари фаол иштироки учун Сертификат билан тақдирланади.

5.4. Ҳудудий танловлар ғолибларининг тақдирланиши ва кўргазмаларининг ташкил қилиниши бўйича вилоятлар ҳокимларига тавсия хатлари юборилади.

VI. Кўрик-танловнинг ёритилиши

6.1. Танлов республика оммавий ахборот воситалари, Бадиий академия расмий веб-сайтида, телевидение ва радиода кенг ёритилади. Кўрик-танловда қатнашган ижодкорлар ижодий ишлари муаллиф дунёқарашининг кенглиги, моҳирлиги ва мукаммаллиги, мавзуга моҳирона ижодий ёндашганлиги хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ёритилади.

VII. Якуний қоидалар

7.1. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнига ҳомийлик маблағларини жалб этиш мумкин.

7.2. Ташкилий қўмита заруратдан келиб чиқиб, танлов ушбу Низоми ва уни ўтказиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.

7.3. Танловда иштирок этиш учун тақдим этилган асарлар Ташкилотчининг мулки ҳисобланади, қайтариб берилмайди ва улар бўйича расмий изоҳ ва шарҳлар берилмайди.

7.4. Ташкилотчи танловда иштирок этган асарлардан кейинчалик фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади ва бунда ижодкор билан келишиши талаб этилмайди.

7.5. Танлов иштирокчиларининг танловда иштирок этиши ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Танлов иштирокчилари учун тавсия

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИ

        

МУҚАДДИМА

 

1.

Ўзбекистон халқи:

инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб,

ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда,

ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб,

демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб,

халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда,

республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб,

инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб,

фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида,

ўзининг мухтор вакиллари сиймосида Ўзбекистон Республикасининг мазкур Конституциясини қабул қилади.

            Бунда, Республиканинг тарихий ва миллий ўзига хослиги, давлатнинг БМТ биносидаги байроғи, инсонларга фаровон ҳаёт барпо этишга интилаётган жамиятимиз, тинчлик ва бағрикенглик, Ўзбекистоннинг жаҳон рейтингларида юқори даражаларга эришаётганлиги, иқтисодий ривожланиш, Ўзбекистоннинг жаҳонда янги марраларни забт этаётганлиги ҳолатини умумийлаштирган ҳолда тасвирлаш мумкин.  

 

Биринчи бўлим

 АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАР

 

Конституция моддаси

Рассомга тавсия

 

I боб

ДАВЛАТ СУВЕРЕНИТЕТИ

 

2.

1-модда.

Ўзбекистон — суверен демократик республика. Давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатади.

Ўзбекистон харитаси, 1991 йил,
31 август санаси. Ўзбекистон харитасида ҳар бир вилоятни ифодаловчи бинолар, тарихий жойлар, маданий объектлар тасвири.

3.

2-модда.

Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.

Сайёр дамас ёки автобусда мобил давлат хизматлари кўрсатиш тасвири.

Телевизор экранида матбуот анжумани ёзуви ва халққа ҳисобот бераётган масъул шахс тасвири. 

4.

3-модда.

Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади.

Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир.

Ўзбекистон харитаси, Вазирлар Маҳкамаси биноси, чегараларимизни қўриқлаётган чегарачилар (вертолёт, ҳарбий техникалар) тасвири

5.

4-модда.

Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.

Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.

Бирор давлат идораси биноси ва унинг олдида ўзбек тилида пешлавҳа.

Ёки ўзбек тили изоҳли луғати китобининг макети тасвири.

6.

5-модда.

Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари — байроғи, герби ва мадҳиясига эга.

Давлат рамзлари: Герб, байроқ ва мадҳия.

Мисол Олий Мажлис биноси пештоқида ёки БМТ биноси олдида ҳилпираётган байроқ тасвири, мадҳияни қўлини кўксига байроқ фонида куйлаётган боксчи тасвири

7.

6-модда.

Ўзбекистон Республикасининг пойтахти — Тошкент шаҳри.

Тошкент шаҳрининг бор бўй бастини кўрсатувчи чиройли бинолар ёки Тошкент шаҳар герби тасвири.

 

II боб

ХАЛҚ ҲОКИМИЯТЧИЛИГИ

 

8.

7-модда.

Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир.

Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади.

Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият идоралари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Халқ тасвири. Одамларнинг Конституция ва қонунларга меҳр билан қараб туриши.

Вазирликларнинг бинолари тасвири.

9.

8-модда.

Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади.

Ҳар хил миллат вакилларининг қўл ушлашиб тургани ёки халқлар дўстлигини билдирувчи тасвирлар.

10.

9-модда.

Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) қўйилади. Референдум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади.

Сайлов участкаси ва қутиси тасвири. “Референдумда иштирок этинг” шиори ёзилган баннер тасвири.

11.

10-модда.

Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкин.

Жамиятнинг бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс Ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга ҳақли эмас.

Олий Мажлис биноси тасвири. Президент тасвири.

12.

11-модда.

Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими — ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади.

Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Суд бинолари тасвири.

Ундан ташқари қонун (китоб шаклида), қурилиш ёки созланмалар (настройка) белгиси, суд болғаси тасвирлари.

13.

12-модда.

Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади.

Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас.

5 та сиёсий партияларнинг логотиплари тасвири. Минбар ёки мунозара (дебат) қилаётган одамлар тасвири.

Фикрлар хилма-хиллигини англатувчи газета, радио, тв логолари тасвири.

14.

13-модда.

Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади.

Марказда бахтли инсон тасвири. Унинг атрофида шифохона, мактаб, банк, замонавий уй, IT park, Суд, ИИБ ёзувлари тасвири.

Бундан ташқари Конституция тасвири.

15.

14-модда.

Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади.

Судья, суд болғаси тасвири. Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тасвири.

 

III боб

КОНСТИТУЦИЯ ВА ҚОНУННИНГ УСТУНЛИГИ

 

16.

15-модда.

Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.

Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар.

Дарахт тасвири. Унинг илдизи Конституция. Ундан қонунлар, фармон ва қарорлар дарахт поялари кўриниши шаклида ўсиб чиқиши тасвири.

 

Ёки йўл кўрсатиш белгилари: Бир томон “Конституция” ёзуви бор стрелка: Манзил ҳуқуқий давлат. Иккинчи стрелкада “Хаос”: Манзил Деспотизм.

17.

16-модда.

Мазкур Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас.

Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас.

Конституция одам шаклидаги тасвири ва унга барча қонун, фармонларнинг таъзим қилиб туриши (бўйсуниши) тасвири.

 

IV боб

ТАШҚИ СИЁСАТ

 

18.

17-модда.

Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.

Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин.

БМТ биноси олдида ҳилпираётган Ўзбекистон байроғи.

Турли ташкилотларнинг логотиплари. Президент билан қўл бериб кўришаётган давлат раҳбарлари.

 

Иккинчи бўлим 

ИНСОН ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ АСОСИЙ ҲУҚУҚЛАРИ, ЭРКИНЛИКЛАРИ ВА БУРЧЛАРИ

 

 

V боб

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

19.

18-модда.

Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқейидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт.

Ҳар хил ёшдаги, кўринишдаги, жинсдаги инсонларнинг Конституция атрофида туширилган тасвири.

 

20.

19-модда.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.

Бу қоидани, бир тарафдан фуқаролар (инсонлар), иккинчи тарафдан байроқ туширилган бино (давлат мазмунида), ўртада саломлашувни англатувчи ўзаро белги билан тасвирлаш мумкин.

 

21.

20-модда.

Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт.

 

Бир шахс ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ўзгаларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиши зарур.

Мисол учун, бунда иккита шахсни чизиб ўртада чегара чизиғини чизиш мумкин ва ушбу шахслар бир-бирига ҳурмат муносабатида бўлаётганлигини ифодалаш мумкин.  

 

VI боб

ФУҚАРОЛИК

 

22.

21-модда.

Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилади.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги, унга қандай асосларда эга бўлганликдан қатъи назар, ҳамма учун тенгдир.

Қорақалпоғистон Республикасининг фуқароси айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади.

Фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари ҳамда тартиби қонун билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси харитасини ва харита устида паспортни тасвирлаш мумкин.

23.

22-модда.

Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.

Дунё харитаси ва харитада Ўзбекистонни кўрсатиб, ҳуқуқий ҳимоя, конституция, қалқон ва қилич расмларини тасвирлаш мумкин.

24.

23-модда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади. Улар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномалари билан белгиланган бурчларни адо этадилар.

Хорижий давлат байроқлари остида хорижий фуқароларни расмларини тушириш, ва унинг ёнида Ўзбекистон Конституциясини тасвирлаш мумкин(ҳимоя воситаси сифатида).

 

VII боб

ШАХСИЙ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАР

 

25.

24-модда.

Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.

Расмнинг яримига ҳаёт рамзини, бахтли инсонни чизиш, ва қолган қисмига эса қизил чизиқ тортиб Жиноят кодексини тасвирлаш мумкин. 

26.

25-модда.

Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга.

Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас.

Ҳар бир инсон эркин эканлигини ва унга ҳеч ким таҳдид қилмаётганлигини тасвирлаш мумкин. 

 

27.

26-модда.

Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади.

Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.

Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас.

Бир томонда суд ва иккинчи тарафда айбдор эмас деб топилган шахснинг хурсандчилигини ифодалаб берувчи ҳолатни тасвирлаш мумкин.

Шахс жисмоний қийноққа солинаётганлиги ва бу мумкин эмаслиги ҳолатини (Конституция билан таъқиқланганлиги) тасвирлаш мумкин.

28.

27-модда.

Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

Ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас.

 

Ҳар бир инсоннинг ҳаёти, унинг уй-жойи қонун ҳимоясида эканлигини, унинг турар жойини кўздан кечириш таъқиқланганлигини тасвирлаш мумкин.

Шунингдек, шахснинг телефонда сўзлашаётган ҳолати ва бу кимдир томонидан эшитилаётганлиги ва қайд қилиб борилаётганлигини ва бу қонун билан таъқиқланганлигини тасвирлаш мумкин.

Шахснинг ёзишмаларини бир шахс бошқа шахсга ошкор этаётганлигини ҳам тасвирлаш мумкин. 

29.

28-модда.

Ўзбекистон Республикаси Фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир.

Бунда Ўзбекистон ҳудудида авиа ёки бошқа транспорт воситасида эркин ҳаракатланишни, шу билан бирга Ўзбекистондан хорижга чиқишни тасвирлаш мумкин.  

30.

29-модда.

Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир.

Фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги фақат давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирдагина қонун билан чекланиши мумкин.

Ҳар бир шахсни ўз фикрларини ОАВ орқали билдираётганлигини тасвирлаш мумкин. Шунингдек, ахборот излаётган шахснинг ҳолатини тасвирлаш мумкин.

31.

30-модда.

Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим.

Давлат хизматчиси кийимида фуқароларга ҳужжатларни тақдим этаётганлигини тасвирлаш мумкин.

32.

31-модда.

Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.

Диний бағрикенгликни тасвирлаш мумкин.

Шунингдек, шахсларни динга мажбуран чорлаш ҳолати таъқиқланганлиги ҳолатини тасвирлаш мумкин.

 

VIII боб

СИЁСИЙ ХУҚУҚЛАР

 

33.

32-модда.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади.

Давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартиби қонун билан белгиланади.

Фуқароларнинг сайлов ва референдумларда иштироки ҳолатини, сайлов қутиси ва жиҳозларни тасвирлаш мумкин.

Мансабдор шахсларнинг фуқароларга ҳисобот бераётганлиги ҳолатини тасвирлаш мумкин.

34.

33-модда.

Фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳокимият органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга.

Ички ишлар органлари ходимлари иштирокида амалга оширилаётган тинч митинг ва намойишларни тасвирлаш мумкин.

35.

34-модда.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.

Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас.

Ёшлар иттифоқи намунасида ёшларнинг шу ташкилот атрофида ўзаро бирлашганлиги ҳолатини тасвирлаш мумкин.

 

36.

35-модда.

Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт.

Давлат органи мансабдор шахсининг фуқароларни қабул қилаётганлиги ҳолатини, ёки сайёр қабул ҳолатини тасвирлаш мумкин.

 

IХ боб

ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ҲУҚУҚЛАР

 

37.

36-модда.

Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли.

Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади.

Шахс атрофида мол-мулк, шу жумладан уй, автомобиль, пул маблағларини ва уларнинг Конституция ҳимоясида эканлиги ҳолатини тасвирлаш мумкин.

38.

37-модда.

Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.

Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади.

Барча шароитларга эга бўлган тикув жараёнида меҳнат қилаётган аёл кишини тасвирлаш мумкин.

Ишсизлик қонунлар билан ҳимоя қилинаётганлигини, ва мажбурий тарзда ишга жалб қилиш таъқиқланиши ҳолатини тасвирлаш мумкин.

39.

38-модда.

Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар. Иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади.

Ёш оилани табиат шароитида дам олаётганлиги ҳолатини тасвирлаш мумкин.

40.

39-модда.

Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга.

Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас.

Халқ банки ходимлари томонидан нафақа ёшдаги фуқароларга нафақа бераётганлиги, яшаш учун зарур бўлган озиқ-овқатга эга саватча (карзинка) ни Конституция билан биргаликда тасвирлаш мумкин. 

41.

40-модда.

Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Шифокор ҳузурида бўлган она ва бола ҳолатини ва  тасвирлаш мумкин.

42.

41-модда.

Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.

Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади.

Мактаб ишлари давлат назоратидадир.

Мактаб шароитида таълим олаётган болаларни, давлат байроғи билан биргаликда тасвирлаш мумкин.

43.

42-модда.

Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади.

Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилади.

Лабораторияда илмий изланиш олиб бораётган тадқиқотчи тасвирини ва Ўзбекистоннинг тараққиётини акс эттирувчи иқтисодий кўрсаткичларини тасвирлаш мумкин. 

 

Х боб

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ

 

44.

43-модда.

Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.

Президентнинг қасамёд қабул қилаётган ва фуқароларнинг фаровон ҳаёт кечираётганлиги ҳолатини тасвирлаш мумкин.

45.

44-модда.

Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

Суд биноси ва судга ўз ҳақ-ҳуқуқларини тушунтираётган фуқаронинг ҳолатини тасвирлаш мумкин.

46.

45-модда.

Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.

Ёшлар, ногиронлар ва катта ёшдаги инсонларга ғамхўрлик қилинаётган ҳолатни тасвирлаш мумкин.

47.

46-модда.

Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар.

Иш жараёнидаги хотин-қизлар ва эркаклар тенг эканлиги ҳолатини тасвирлаш мумкин.

 

ХI боб

ФУҚАРОЛАРНИНГ БУРЧЛАРИ

 

48.

47-модда.

Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларини бажарадилар.

Барчанинг конституцияни ҳурмат қилаётганлиги ҳолатини ифодалаш мумкин.

49.

48-модда.

Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар.

Ўзаро икки талабанинг бир-бирига ҳурматини ва уларнинг Конституцияни ўрганаётганлиги ҳолатини тасвирлаш мумкин.

50.

49-модда.

Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар.

Маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир.

Тарихий обидаларимизни таъмирлаётганлигимиз ҳолати, чегарадан бирон-бир тарихий китоб олиб чиқилаётганлиги таъқиқланиши ҳолатини тасвирлаш мумкин. 

51.

50-модда.

Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар.

Фуқаролар табиатни асраб-авайлаётганлиги ҳолатини тасвирлаш мумкин.

52.

51-модда.

Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар.

Солиқ кодекси ва фуқароларнинг солиқ декларациясини тўлаётганлигини ифодаловчи тасвир яратиш мумкин.

53.

52-модда.

Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.

Ўзбекистон байроғини, ҳарбийларни ва уларнинг чегараларимизни қўриқлаётганликлари ҳолатини тасвирлаш мумкин.

 

Учинчи бўлим

ЖАМИЯТ ВА ШАХС

 

 

ХII боб

ЖАМИЯТНИНГ ИҚТИСОДИЙ НЕГИЗЛАРИ

 

54.

53-модда.

Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.

Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин.

 

Хусусий мулк ва давлатга тегишли бўлган мулкнинг биргаликдаги тасвири. Мисол учун: оилангизга тегишли машина ва таълим олаётган давлат  мактабингиз. Уларнинг ўртасига тенглик тасвирини акс эттириш лозим.  

55.

54-модда.

              Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.

Ўзингизга тегишли бўлган буюмни дўстингизга бераётганингиз ёки ўзингизга тегишли бўлган буюмдан фойдаланаётган пайтда бошқаларга зарар етказмаслик кераклигини тасвирлашингиз мумкин.

56.

55-модда.

              Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

Тоза ичимлик суви билан машина юваётган кишини тасвирлаш орқали мазкур модда маъносини очиб беришингиз мумкин.

 

ХIII боб

ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ

 

57.

56-модда.

Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади.

Ўзбекистонда мавжуд 5 та сиёсий партиянинг эмблемаларини акс эттириш лозим.

58.

57-модда.

Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти тақиқланади.

Махфий жамиятлар ва уюшмалар тузиш тақиқланади.

Уруш ҳақида суҳбатлашиб ўтирган бир тўда кишиларни ёки уруш кайфиятидаги сиёсий партияни тасвирлаш мумкин.

59.

58-модда.

Давлат жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради.

Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, шунингдек жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.

Давлат ҳар бир жамоат бирлашмаларига тенг шарт-шароит яратиб бериши ҳамда уларнинг фаолиятига аралашмаслигининг тасвири.

60.

59-модда.

Касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар. Касаба ташкилотларига аъзо бўлиш ихтиёрийдир.

Касаба уюшмалари ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши ҳамда унга аъзолик ихтиёрий эканлиги тасвири.

61.

60-модда.

Сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар. Сиёсий партиялар ўз фаолиятларини молиявий таъминланиш манбалари ҳақида Олий Мажлисга ёки у вакил қилган органга белгиланган тартибда ошкора ҳисоботлар бериб турадилар.

Сиёсий партиялар орқали ҳар бир фуқаронинг давлат ҳокимиятини тузишда иштирок эта олиши ҳамда ўз молиявий таъминоти ҳақида Олий Мажлисга ёки у вакил қилган органга ҳисобот бериши кераклиги тасвири.

62.

61-модда.

Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди.

Давлатнинг бирон-бир диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмаслиги ҳамда давлатдан ажратилганлиги, шунингдек, уларнинг тенг ҳуқуқли эканлигини тасвири.

63.

62-модда.

Жамоат бирлашмаларини тарқатиб юбориш, улар фаолиятини тақиқлаб ёки чеклаб қўйиш фақат суд қарори асосидагина амалга оширилади.

Жамоат бирлашмаларини тарқатиб юбориш, улар фаолиятини тақиқлаб ёки чеклаб қўйиш фақат суд қарори асосидагина амалга оширилиши ҳамда бошқа ҳеч кимда бундай ҳуқуқнинг мавжуд эмаслигининг тасвири.

 

ХIV боб

ОИЛА

64.

63-модда.

Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.

Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.

Бир нечта оилалар бирлашиб жамиятни ташкил этиши, оилани эса жамият ва давлат муҳофаза қилиши ҳамда ҳар бир никоҳ икки томоннинг розилиги  ва   тенг ҳуқуқлилигига асосланишининг тасвири.

65.

64-модда.

Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.

Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантиради.

Ота-оналарнинг ўз фарзандларини тарбия қилаётгани ҳамда етим болаларнинг тақдири давлат ва жамият қўлида эканлигини тасвирлаш лозим.

 

66.

65-модда.

Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.

Ота-оналарнинг ижтимоий ҳолати, насл-насабидан ва қайси давлат фуқаролигига эга эканлигидан қатъий назар фарзандларнинг тенг эканлиги ҳамда  оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинишини тасвирлаш керак.

67.

66-модда.

Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.

Ёши катта фарзанднинг ота-онасига ғамхўрлик қилаётгани тасвири.

 

ХV боб

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ

 

68.

67-модда.

Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардирлар.

              Цензурага йўл қўйилмайди.

Радио ва телевидения орқали нотўғри маълумот узатилаётганлиги ва бу қонунга зид эканлиги, радио ва телевидениялар хоҳлаган маълумотни тарқата олиши, шунингдек, мазкур маълумотлар тўғрилиги учун жавобгарлигини кўрсатиб бериш лозим.

 

Тўртинчи бўлим.

МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ ВА ДАВЛАТ ТУЗИЛИШИ

 

 

ХVI боб

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ ТУЗИЛИШИ

 

69.

68-модда.

Ўзбекистон Республикаси вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасидан иборат.

Ўзбекистон Республикаси харитасида, овуллар, қишлоқлар, шаҳар ва туманларнинг тасвирини, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасини тасвирланг.

70.

69-модда.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш, шунингдек вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ташкил қилиш ва уларни тугатиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси харитасида ҳудудлар (вилоят, шаҳар, туманлар) чегараларини тасвирланг.

 

ХVII боб

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

 

71.

70-модда.

Суверен Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибига киради.

Қорақалпоғистон Республикасининг суверенитети Ўзбекистон Республикаси томонидан муҳофаза этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси давлат рамларини (байроқ, герб) ва Ўзбекистон Республикаси давлат рамзларини Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида тасвирланг

72.

71-модда.

Қорақалпоғистон Республикаси ўз Конституциясига эга.

Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид бўлиши мумкин эмас.

Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясини китоб шаклини тасвирланг

73.

72-модда.

Ўзбекистон Республикаси қонунлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ҳам мажбурийдир.

Ўзбекистон Республикаси конституцияси қонунларининг устунлигини кўрсатган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси қонунларини иэрархия (вертикал кетма-кетлик)да тасвирланг

74.

73-модда.

Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудуди ва чегаралари унинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас. Қорақалпоғистон Республикаси ўз маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини мустақил ҳал қилади.

Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар, туман, қишлоқ ва овулларини тасвирланг

75.

74-модда.

Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибидан Қорақалпоғистон Республикаси халқининг умумий референдуми асосида ажралиб чиқиш ҳуқуқига эга.

Қорақалпоғистон халқининг референдумда (умумхалқ овоз бериш) овоз бериш жараёнини тасвирланг.

76.

75-модда.

Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикасининг ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси доирасида тузилган шартномалар ҳамда битимлар билан тартибга солинади.

Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасидаги низолар муросага келтирувчи воситалар ёрдамида ҳал этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси давлат раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўзаро ҳамкорлик шартномаларини алмашинаётган ҳолатини тасвирланг.

 

Бешинчи бўлим

ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ

 

 

ХVIII боб

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ

 

 

77.

76-модда.

Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан — Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколат муддати — беш йил.

Олий Мажлис биноси тасвири.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ялпи мажлислар зали, мониторда қонун лойиҳасига партиялар берган овозлар сони тасвири

78.

77-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонунга мувофиқ сайланадиган бир юз эллик депутатдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, Сенат аъзоларидан (сенаторлардан) иборат.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — олти кишидан сайланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.

Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси бўлиши мумкин. Депутатликка номзодларга қўйиладиган талаблар қонун билан белгиланади.

Айни бир шахс бир пайтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзоси бўлиши мумкин эмас.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатида Ялпи мажлислар залида ўтирган депутатлар ва менаторлар тасвири. Сайтидаги фотолардан фойдаланиш мумкин.

 

Сенатор ва Депутатликка номзоднинг тасвирини чизиш учун Битта костюм шимдаги ўрта ёш эркак ва аёл, қўлида Ўзбекистон паспорти, 5 йил, 25 ёш ёзуви тасвирларини чизиш мумкин.

79.

78-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

2) Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунларини, қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

3) Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш;

4) Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш;

5) Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органларининг тизимини ва ваколатларини белгилаш;

6) Ўзбекистон Республикаси таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш;

7) бож, валюта ва кредит ишларини қонун йўли билан тартибга солиш;

8) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини назорат этиш;

9) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш;

10) Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш, чегараларини ўзгартириш;

11) туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш;

12) давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш;

13) Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;

14) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш;

15) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш;

16) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва унинг ўринбосарини сайлаш;

17) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;

18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;

20) халқаро шартномаларни ратификация ва денонсация қилиш;

21) парламент назоратини ва ушбу Конституцияда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

Палаталарнинг биргаликдаги ваколатларига кирадиган масалалар, қоида тариқасида, аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида, сўнгра Сенатида кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг бинолари ташқи ва ички ялпи мажлис заллари тасвири.

 

Креатив ёндашмоқчи бўлса рассом, заводни чизиб, конвейердан чиқаётган маҳсулотлар этикеткасида ҚОНУН деган сўзни кўрсатиши мумкин.

Бундан ташқари давлат мукофотлари (медаллар) тасвири, миллий валюта тасвири.

Шунингдек, Президент фармони тасвири ва унга урилган қизил ранг билан ТАСДИҚЛАНДИ  - муҳр ёзуви.

 

80.

79-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мутлақ ваколатларига:

1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш;

2) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;

3) ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш;

4) сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлатнинг ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимларга тасдиқлаш учун кўриб чиқиш ва маъқуллаш киради.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биноси ташқи ва ички ялпи мажлис заллари тасвири.

Қўл кўтараётган депутат тасвири.

Креативроқ усул: расмий кийимдаги усталарнинг қонунчилик палатаси биносида қурилиш қилаётганлиги. Яъни Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини ташкил этишга ҳақли эканлигини кўрсатиш мумкин.

81.

80-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мутлақ ваколатларига:

1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раисини ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш;

2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини сайлаш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий судини сайлаш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раисини тайинлаш;

6) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ҳисоб палатаси раисини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисини тайинлаш ва уни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;

8) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш;

9) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг раисини тайинлаш ва уни лавозимидан озод этиш;

10) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш;

11) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзосини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;

12) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раисининг ҳисоботларини эшитиш;

13) ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш;

14) сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлат ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш киради.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биноси ташқи ва ички ялпи мажлис заллари тасвири.

Қўл кўтараётган ёки ишлаётган бирор масалани муҳокама қилаётган сенаторлар тасвири.

Креативроқ усул: расмий кийимдаги усталарнинг қонунчилик палатаси биносида қурилиш қилаётганлиги. Яъни Сенат ўз фаолиятини ташкил этишга ҳақли эканлигини кўрсатиш мумкин.

Шунингдек, Сенат биносига костюм шимда кириб, судья кийимида ёки дипломатик кийимда (давлат байроқлари қўлида) ундан чиқиб кетаётган одамлар тасвири (2, 3, 4, 8-ваколатлари).

 

82.

81-модда.

Ваколат муддати тугагач, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати тегишинча янги чақириқ Қонунчилик палатаси ва Сенати иш бошлагунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биринчи мажлислари тегишинча Қонунчилик палатасига сайловдан кейин икки ойдан кечиктирмай ва Сенат таркиб топганидан кейин бир ойдан кечиктирмай Марказий сайлов комиссияси томонидан чақирилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мажлислари сессиялар даврида ўтказилади. Сессиялар, қоида тариқасида, сентябрнинг биринчи иш кунидан бошлаб келгуси йилнинг июнь ойи охирги иш кунига қадар ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мажлислари заруратга қараб, лекин йилига камида уч марта ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлислари, агар улар ишида барча депутатлар, сенаторлар умумий сонининг камида ярми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади.

Конституциявий қонунларни қабул қилишда барча депутатлар, сенаторлар умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлисларида, шунингдек уларнинг органлари мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари, республика Конституциявий суди, Олий суди, Судьялар олий кенгаши раислари, Бош прокурори, Марказий банки Бошқарувининг раиси иштирок этишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва унинг органлари мажлисларида Сенат Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва унинг органлари мажлисларида Қонунчилик палатаси Спикери иштирок этиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати алоҳида-алоҳида мажлис ўтказадилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлислари Ўзбекистон Республикаси Президенти қасамёд қилганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан нутқ сўзлаганда, чет давлатларнинг раҳбарлари нутқ сўзлаганда ўтказилади. Палаталарнинг келишувига биноан қўшма мажлислар бошқа масалалар юзасидан ҳам ўтказилиши мумкин.

Марказий сайлов комиссияси логотипи, Қум соатида вақт тугаганлиги белгиси.

Чизилган ва бўялган календарь тасвири. Календарда бирор сана устида ялпи мажлис ёзуви бўлиши.

Депутатларнинг оддий қўл тарозида туриши. Бир томонида 80 та, иккинчи томонда 70 та депутат ёзувчи. 80 та томонда қабул қилинди деган ёзув, 70 та томонда рад этилди ёзуви.

83.

82-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ўз ваколатларига киритилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қарорлари Қонунчилик палатаси депутатлари ёки Сенат аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади, ушбу Конституцияда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати депутатлари ва сенаторларининг қўл кўтариб турганлиги ёки овоз бериш учун қизил, яшил кнопкаларни босаётганлиги тасвири

Уларнинг ҳужжатлари тасвири.

Ҳужжатда Сенат қарори, Қонунчилик палатаси қарори ёзуви бўлиши керак.

84.

83-модда.

Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди, Бош прокурори эгадирлар ва бу ҳуқуқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди, Бош прокурорининг қонун лойиҳаси ёзаётган хизмат кийимидаги тасвири, мисол прокурор ўз формасида, судья ўз мантиясида.

85.

84-модда.

Қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзолангач ва қонунда белгиланган тартибда расмий нашрларда эълон қилингач, юридик кучга эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати маъқуллаган қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига ўн кун ичида юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонун ўттиз кун ичида имзоланади ва эълон қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига қайтарилади.

Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонунни қайта кўриб чиқишда Қонунчилик палатаси депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қонунни яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади ҳамда имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига Қонунчилик палатаси томонидан юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонун юзасидан Қонунчилик палатаси ва Сенат юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида келишув комиссиясини тузиши мумкин. Палаталар келишув комиссияси таклифларини қабул қилганда қонун одатдаги тартибда кўриб чиқилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни ўз эътирозлари билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли.

Агар қонун аввалги қабул қилинган таҳририда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланса, қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўн тўрт кун ичида имзоланиши ва эълон қилиниши керак.

Қонунларнинг ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матбуотда эълон қилиниши улар қўлланилишининг мажбурий шартидир.

Қонун лойиҳалари (кўплаб қалин қалин қоғоз) тўпламлари, уни компьютер экранида ёки Қонунчилик палатаси мажлислар залидаги мониторда бирор қонун лойиҳаси номи ёзилган тасвири.

Шунингдек, стрелкалар билан қонун лойиҳасининг Вазирлар Маҳкамасидан - > Қонунчилик палатаси - > Сенат - > Президент қароргоҳи орқали айланишини кўрсатиш мумкин.

 

Компьютер экранида Lex.uz сайти. Стол устида “Халқ сўзи”, “Народное Слово” газеталари тасвири.

86.

85-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўз таркибидан Қонунчилик палатасининг Спикери ва унинг ўринбосарларини сайлайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколати муддатига сайланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери яширин овоз бериш орқали Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарорига биноан муддатидан илгари чақириб олиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери:

1) Қонунчилик палатасининг мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади;

2) Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлашга умумий раҳбарлик қилади;

3) Қонунчилик палатаси қўмиталари ва комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

4) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Қонунчилик палатаси қарорларининг ижроси устидан назоратни ташкил этади;

5) парламентлараро алоқаларни амалга ошириш ишларига ҳамда халқаро парламент ташкилотлари иши билан боғлиқ Қонунчилик палатаси гуруҳларининг фаолиятига раҳбарлик қилади;

6) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати, бошқа давлат органлари, чет давлатлар, халқаро ва ўзга ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда Қонунчилик палатаси номидан иш кўради;

7) Қонунчилик палатаси қарорларини имзолайди;

8) ушбу Конституция ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери фармойишлар чиқаради.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери тасвири. Сайтидаги хабарлардан олса бўлади.

Қонунчилик палатаси Спикери нутқ қилаётганини кўрсатиш ҳам мумкин.

Қонунчилик палатасида мажлисини, унда кўриб чиқилувчи масалаларни тасвирлаш мумкин.

 

87.

86-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ўз таркибидан Сенат Раиси ва унинг ўринбосарларини сайлайди. Сенат Раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан сайланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси ўринбосарларидан бири Қорақалпоғистон Республикасининг вакили бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси ва унинг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали сенаторлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Сенат ваколати муддатига сайланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси яширин овоз бериш орқали сенаторлар умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Сенат қарорларига биноан муддатидан илгари чақириб олиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси:

1) Сенат мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади;

2) Сенат муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлашга умумий раҳбарлик қилади;

3) Сенат қўмиталари ва комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

4) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Сенат қарорларининг ижроси устидан назоратни ташкил этади;

5) парламентлараро алоқаларни амалга ошириш ишларига ҳамда халқаро парламент ташкилотлари иши билан боғлиқ Сенат гуруҳларининг фаолиятига раҳбарлик қилади;

6) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, бошқа давлат органлари, чет давлатлар, халқаро ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда Сенат номидан иш кўради;

7) Сенат қарорларини имзолайди;

8) ушбу Конституция ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси фармойишлар чиқаради.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мажлиси тасвири. Сайтидаги хабарлардан олса бўлади.

Унда Сенат раиси Т.Норбаева нутқ қилаётганини кўрсатиш ҳам мумкин.

Сенат мажлисини, унда кўриб чиқилувчи масалаларни тасвирлаш мумкин.

88.

87-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонун лойиҳаларини тайёрлаш ишини олиб бориш, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун ўз ваколатлари муддатига Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан қўмиталарни сайлайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Сенат муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Сенат томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун ўз ваколатлари муддатига сенаторлар орасидан қўмиталарни сайлайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати, зарурат бўлган тақдирда, муайян вазифаларни бажариш учун депутатлар, сенаторлар орасидан комиссиялар тузади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси биноси коридори тасвири.

Эшикларда қўмита ва комиссиялар номлари  ёзилган бўлади.

Ёки бирор қўмита номи ёзилган хона ҳамда унинг ичкарисида баҳслашаётган, қонун лойиҳасини муҳокама қилаётган депутатлар тасвири.

 

Шунингдек, депутатларни мактаб синф хонасида, пахта даласида, шифохонада юрганлигини тасвирлаш мумкин.

89.

88-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатларига ва Сенати аъзоларига уларнинг депутатлик ёки сенаторлик фаолияти билан боғлиқ харажатлар белгиланган тартибда қопланади.

Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенатда доимий асосда ишловчи Сенат аъзолари ўз ваколатлари даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзоси дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланадилар. Улар тегишинча Қонунчилик палатаси ёки Сенатнинг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларига тортилиши мумкин эмас.

Банк, пул боғламлари (пачка) тасвири.

Битта курси ва стол, устида Қонунчилик палатаси депутати А.Б.Азизов - ёзув тахтачаси тасвири.

 

Ёнида яна битта курси ва стол, устида фирма директори А.Б.Азизов - ёзув тахтачаси ва унинг устида таъқиқланди деган маънода қизил доира.

 

Шунингдек, депутатларнинг дахлсизлигини билдириш учун йўлда ёки аэропортда честь бериб йўл бераётган ИИВ ёки ГАИ ходими тасвири.

 

XIX боб

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ПРЕЗИДЕНТИ

 

90.

89-модда.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди.

 

Президентнинг минбарда нутқ  қилаётган тасвири. Фонда Президент қароргоҳи, давлат герби ва байроғи бўлиши мумкин.

Шунингдек, Президент тасвири тагида Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, Суд бинолари ва уларни бир-бирига боғловчи стрелкалар ёки ҳужжатлар тўғри.

91.

90-модда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланади. Президентни сайлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонуни билан белгиланади.

35 ёш тасвири, 10 йил тасвири, ўзбек тили изоҳли луғати китоби тасвири.

Сайлов участкаси, унда президентликка номзодларнинг расмлари ва дастурлари қўйилган ахборот тахтаси тасвири.

92.

91-модда.

Президент ўз вазифасини бажариб турган даврда бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллаши, вакиллик органининг депутати бўлиши, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас.

Президентнинг шахси дахлсиздир ва қонун билан муҳофаза этилади.

Президент хавфсизлик хизмати мазмунига мос келувчи расм.

Шунингдек. Президентнинг курсиси тасвири ва бошқа курсилар устига қизил чизиқ тортилган тасвири

93.

92-модда.

Президент Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси йиғилишида қуйидаги қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади:

«Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан».

Президентнинг минбарда нутқ  қилаётган тасвири. Унинг қўли Конституция ва Қуръони каримга теккизиб тургани.

Орқада Олий Мажлис Сенати зали. Инаугурация ҳақидаги хабарлардан олиш мумкин.

94.

93-модда.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти:

1) фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафилидир;

2) Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини муҳофаза этиш, миллий-давлат тузилиши масалаларига доир қарорларни амалга ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради;

3) мамлакат ичкарисида ва халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради;

4) музокаралар олиб боради ҳамда Ўзбекистон Республикасининг шартнома ва битимларини имзолайди, республика томонидан тузилган шартномаларга, битимларга ва унинг қабул қилинган мажбуриятларига риоя этилишини таъминлайди;

5) ўз ҳузурида аккредитациядан ўтган дипломатик ҳамда бошқа вакилларнинг ишонч ва чақирув ёрлиқларини қабул қилади;

6) Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш учун номзодларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдим этади;

7) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мамлакат ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишнинг энг муҳим масалалари юзасидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга;

8) республика олий ҳокимият ва бошқарув органларининг баҳамжиҳат ишлашини таъминлайди; вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан тузади ва тугатади, шу масалаларга доир фармонларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади;

9) Сенат Раиси лавозимига сайлаш учун номзодни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдим этади;

10) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тақдим этади ҳамда уни истеъфога чиққанда, Бош вазирга нисбатан билдирилган ишончсизлик вотуми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан қабул қилинганда ёхуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда лавозимидан озод қилади;

11) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлайди ва лавозимларидан озод қилади;

12) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ҳисоб палатаси раисини тайинлайди ва уларни лавозимидан озод қилади, кейинчалик бу масалаларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади;

13) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг раиси лавозимларига номзодларни тақдим этади;

14) Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тақдимига биноан вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари ва раис ўринбосарларини, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисини тайинлайди ва лавозимларидан озод этади; Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг аъзоларини қонунга мувофиқ тасдиқлайди;

15) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини қонунга мувофиқ тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади. Конституцияни, қонунларни бузган ёки ўз шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини Президент ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақли;

16) республика давлат бошқаруви органларининг ва ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини улар қонунчилик нормаларига номувофиқ бўлган ҳолларда тўхтатади, бекор қилади; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилишга ҳақли;

17) Ўзбекистон Республикасининг қонунларини имзолайди ва эълон қилади; қонунга ўз эътирозларини илова этиб, уни такроран муҳокама қилиш ва овозга қўйиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли;

18) Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилади ва қабул қилган қарорини уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг тасдиғига киритади;

19) фавқулодда вазиятлар (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемиялар) юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади ва қабул қилган қарорини уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади. Фавқулодда ҳолат жорий этиш шартлари ва тартиби қонун билан белгиланади;

20) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондони ҳисобланади, Қуролли Кучларнинг олий қўмондонларини тайинлайди ва вазифасидан озод қилади, олий ҳарбий унвонлар беради;

21) Ўзбекистон Республикасининг орденлари, медаллари ва ёрлиғи билан мукофотлайди, Ўзбекистон Республикасининг малакавий ва фахрий унвонларини беради;

22) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига ва сиёсий бошпана беришга оид масалаларни ҳал этади;

23) амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдимнома киритади ва Ўзбекистон Республикасининг судлари томонидан ҳукм қилинган шахсларни афв этади;

24) Давлат хавфсизлик хизмати раисини тайинлайди ва лавозимидан озод этади, кейинчалик шу масалаларга доир фармонларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади;

25) ушбу Конституция ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Президент ўз ваколатларини бажаришни давлат идораларига ёки мансабдор шахсларга топширишга ҳақли эмас.

Президентнинг минбарда нутқ  қилаётган ёки унинг қароргоҳи тасвири. Фонда байроқ тасвири.

Ундан иерархия шаклида ёки кластер шаклида ажралиб ( ривожланиб) чиқаётган  турли замонавий бинолар, мисол Tashkent City ва ҳкз.

95.

94-модда.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Конституцияга ва қонунларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради.

Президент қароргоҳи, имзолаётган қўл, имзоланган ҳужжатлар тасвири. Ҳужжатлар сарлавҳасида Фармон, Қарор ёзувлари бўлиши керак.

96.

95-модда.

Қонунчилик палатаси ёки Сенат таркибида уларнинг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда ёхуд улар бир неча марта Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид қарорлар қабул қилган тақдирда, шунингдек Қонунчилик палатаси билан Сенат ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди билан бамаслаҳат қабул қилган қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Сенати тарқатиб юборилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Сенати тарқатиб юборилган тақдирда янги сайлов уч ой мобайнида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати фавқулодда ҳолат жорий этилган даврда тарқатиб юборилиши мумкин эмас.

Президент қароргоҳи ва Конституциявий суд биноси ва ўртасида Президент қарори (ҳужжати) тасвири.

 

Олий Мажлис Биносидан чиқиб кетаётган депутатлар тасвири. Депутатларнинг қўлларида коробкалар, ичида йиғиштирилган папкалар тасвири.

 

Сайлов қутиси, 3 ой ёзуви тасвири.

97.

96-модда.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилади.

Сенат раиси хонаси, президент в.в.б. ёзуви тасвири.

Сайлов қутиси, 3 ой ёзуви тасвири.

98.

97-модда.

Ваколати тугаши муносабати билан истеъфога чиққан Президент умрбод Сенат аъзоси лавозимини эгаллайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати биносига кириб кетаётган чиройли костюм шимдаги одам тасвири.

5 йиллик вақт ўтганини билдирувчи соат, календарь расми.

 

XX боб.

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

 

99.

98-модда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раисларидан иборат. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.

Вазирлар Маҳкамаси:

1) самарали иқтисодий, ижтимоий, молиявий, пул-кредит сиёсати юритилиши, фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлашни ҳамда иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши учун жавобгар бўлади;

2) фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

3) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ишини мувофиқлаштиради ва йўналтиради, уларнинг фаолияти устидан қонунда белгиланган тартибда назоратни таъминлайди;

4) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди;

5) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан маърузалар тақдим этади;

6) ушбу Конституция ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Вазирлар Маҳкамаси конституциявий нормалар доирасида ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.

Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида жавобгардир.

Амалдаги Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади, бироқ Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби шакллантирилгунига қадар мамлакат Президентининг қарорига мувофиқ ўз фаолиятини давом эттириб туради.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири:

1) Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади;

2) Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди;

3) халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради;

4) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдим этилган Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиққанидан кейин ўн кун муддат ичида уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун таклиф этади.

Бош вазир лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда ва тасдиқланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади.

Бош вазир номзоди унинг учун тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда тасдиқланган ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Бош вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади.

Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади.

Янги Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш учун таклиф этилади.

Олий Мажлис томонидан Бош вазир лавозимига номзод икки марта рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазир вазифасини бажарувчини тайинлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини тарқатиб юборади.

Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ваколат доираси қонун билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси биноси тасвири.

Шунингдек, турли давлат органлари, вазирлик ва идораларнинг бинолари.

 

 

XXI боб

МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ АСОСЛАРИ

 

100.

 99-модда

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар.

Халқ депутатлари Кенгашлари ҳар бир ҳудудда мавжуд бўлиб, оқсоқоллар кенгашига ўхшайди. Ёши улуғ кишиларнинг ўзаро маълум бир масала юзасидан кенгашиб турганларининг тасвири орқали гавдалантириб бериш мумкин.

101.

100-модда

Маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига қуйидагилар киради:

қонунийликни, ҳуқуқий-тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш;

маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш;

маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш;

норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид келмайдиган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

Ҳудудлардаги ҳокимият органлари томонидан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ишлари, ҳудудларни ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилаётганининг тасвири.

102.

101-модда.

Маҳаллий ҳокимият органлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларини, давлат ҳокимияти юқори органларининг қарорларини амалга оширадилар, республика ва маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни муҳокама қилишда қатнашадилар.

Юқори органларнинг ўзларига берилган ваколат доирасида қабул қилган қарорлари қуйи органлар ижро этиши учун мажбурийдир.

Халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимларнинг ваколат муддати — 5 йил.

Ҳокимият органлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларини ижросини таъминлаб беради. Шундан келиб чиқиб Президентнинг берган кўрсатмалари асосида  Ҳокимият томонидан амалга оширилаётган ишлар тасвири.

103.

102-модда.

Вакиллик ва ижроия ҳокимиятини тегишлилигига қараб вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бошқаради.

Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунга мувофиқ тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.

Туман ва шаҳарларнинг ҳокимлари вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Туманларга бўйсунадиган шаҳарларнинг ҳокимлари туман ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунга мувофиқ тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши тасвири.

104.

103-модда.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ваколатларини яккабошчилик асосларида амалга оширадилар ва ўзлари раҳбарлик қилаётган органларнинг қарорлари ва фаолияти учун шахсан жавобгардирлар.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокими тегишли халқ депутатлари Кенгашига вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этади, улар бўйича халқ депутатлари Кенгаши томонидан тегишли қарорлар қабул қилинади.

Ҳокимларнинг ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятини ташкил қилиш, уларнинг ваколат доирасини ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларини сайлаш тартиби қонун билан белгиланади.

Ҳокимлар ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан  тегишли ҳудудда амалга ошираётган ишларининг тасвири. Мисол учун Кенгаш мажлисидаги бирон-бир масала муҳокама қилинаётганнини тасвири.

105.

104-модда.

Ҳоким ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади.

Ҳоким (ўзига берилган ваколатлар доирасида) бирон-бир қарорга имзо чекаётганининг тасвири.

106.

105-модда.

Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар раисни (оқсоқолни) сайлайди.

Ўзини ўзи бошқариш органларини сайлаш тартиби, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ваколат доираси қонун билан белгиланади.

Маҳалла раиси бошчилигида ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар тасвири.  

Маҳалла раисига (оқсоқолига) сайлов жараёни тасвири.

 

XXII боб

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУД ҲОКИМИЯТИ

 

107.

106-модда.

Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.

Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимиятининг мустақил ҳолда иш юритиши ва мустақил орган эканлиги тасвири.

108.

107-модда.

Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатдир.

Судларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланади.

Фавқулодда судлар тузишга йўл қўйилмайди.

Суд тизимини дарахт шохлари сифатида тасвирлаб тушунтириб бериш мумкин.

109.

108-модда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўради.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тавсия этган сиёсат ва ҳуқуқ соҳасидаги мутахассислар орасидан, Қорақалпоғистон Республикасининг вакилини қўшган ҳолда сайланади.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди ўз таркибидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раисини ва унинг ўринбосарини сайлайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Конституцияни ҳимоячиси эканлиги ва уни ҳимоя қилаётганининг тасвири.

110.

109-модда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди:

1) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, ҳукумат, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди;

2) Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан имзолангунига қадар Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди;

3) Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;

4) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларига шарҳ беради;

5) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида судлар ташаббуси билан киритилган мурожаатини кўриб чиқади;

6) конституциявий судлов ишларини юритиш амалиётини умумлаштириш натижалари юзасидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади;

7) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан берилган ваколати доирасида бошқа ишларни кўриб чиқади.

Конституциявий суднинг ҳужжати расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Конституциявий суднинг ҳужжати қатъий ва унинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.

Конституциявий судни ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби қонун билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан Конституцияга тушунтириш (расмий шарҳ) берилаётганининг тасвири.

111.

110-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади.

У томонидан қабул қилинган ҳужжатлар қатъий ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида бажарилиши мажбурийдир.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга.

Олий судни катта дарахт сифатида ва унинг шохлари эса фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий соҳалари сифатидаги тасвири. Яъни ҳар бир шох ягона бир илдиздан тарқаганининг тасвири.

112.

111-модда.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьялар ҳамжамиятининг органи бўлиб, у Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимиятининг мустақиллиги конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашади.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби қонун билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судлар фаолиятига раҳбарлик қилади. Улар судлар мустақиллигининг ҳимоячиси саналади. Судьялар олий кенгаши томонидан судларни ҳимоя қилинаётганининг тасвири.

113.

112-модда.

Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Судьяларнинг дахлсизлиги қонун билан кафолатланади.

Судьялар сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас.

Судьялар сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши, сиёсий ҳаракатларда иштирок этиши, шунингдек илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин эмас.

Судья ваколат муддати тугагунга қадар судьялик вазифасидан қонунда кўрсатилган асослар бўлгандагина озод этилиши мумкин.

Судьялар мустақиллиги, фақат қонунга бўйсуниши тасвири (судьяларга қўйилган талабни расмлар ёрдамида ифодалаш).

114.

113-модда.

Ҳамма судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ мажлисда тинглашга қонунда белгиланган ҳоллардагина йўл қўйилади.

Судда бирон-бир ишни очиқ кўрилаётганининг яъни бевосита ҳамма иштирок этаётганининг тасвири.

115.

114-модда.

Суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.

Бирон-бир суд қарорини сўзсиз ижро қилинаётганининг тасвири.

116.

115-модда.

Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади. Суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларнинг таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.

Суд мажлисида турли тилга сўзлашадиган шахсларнинг қатнашаётгани ва улар ўз она-тилларида кўрсатма бераётганларининг тасвири.

117.

116-модда.

Айбланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади.

Тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатади. Адвокатурани ташкил этиш ва унинг иш тартиби қонун билан белгиланади.

Адвокатлар томонидан шахсларга юридик кўмак берилаётганининг тасвири.

 

XXIII боб

САЙЛОВ ТИЗИМИ

 

118.

117-модда.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда — октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади. Сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар сайланганидан сўнг бир ой ичида улар орасидан яширин овоз бериш йўли билан сайланадилар.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бир вақтнинг ўзида иккидан ортиқ давлат ҳокимияти вакиллик органининг депутати бўлиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан фаолиятининг асосий принциплари мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлиликдан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тузилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан сайланади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси комиссия аъзолари орасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдими бўйича комиссия мажлисида сайланади.

Сайлов ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади.

Икки фуқарони расмини чизиб, бирини сайловчи бирини сайланаётган шахс сифатида уларни ҳуқуқ ва мажбуриятларини мўйқалам ёрдамида ифодалаш.

 

XXIV боб

ПРОКУРАТУРА

 

119.

118-модда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади.

Прокурор томонидан қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга ошираётганининг тасвири. Прокурорнинг қонун ҳимоячиси эканлиги тасвири.

120.

119-модда.

Прокуратура органларининг ягона марказлаштирилган тизимига Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори бошчилик қилади.

Қорақалпоғистон Республикасининг Прокурори Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг олий вакиллик органи томонидан тайинланади.

Вилоятларнинг прокурорлари, туман ва шаҳар прокурорлари Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори томонидан тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Қорақалпоғистон Республикаси Прокурорининг, вилоят, туман ва шаҳар прокурорларининг ваколат муддати — беш йил.

Прокуратура тизимини дарахт шохлари ва илдизи ёрдамида тасвирлаб бериш мумкин.

121.

120-модда.

Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда, фақат қонунга бўйсуниб амалга оширадилар.

Прокурорлар ўз ваколатлари даврида сиёсий партияларга ва сиёсий мақсадларни кўзловчи бошқа жамоат бирлашмаларига аъзоликни тўхтатиб турадилар.

Прокуратура органларини ташкил этиш, уларнинг ваколатлари ва фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланади.

Прокуратура органлари ўз фаолиятини мустақил ҳолда, фақат қонунга бўйсуниб амалга ошираётганининг тасвири.

122.

121-модда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноятчиликка қарши кураш бўйича тезкор-қидирув, тергов ва бошқа махсус вазифаларни мустақил равишда бажарувчи хусусий кооператив ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва уларнинг бўлинмаларини тузиш ҳамда уларнинг фаолият кўрсатиши таъқиқланади.

Қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жамоат ташкилотлари ва фуқаролар ёрдам кўрсатишлари мумкин.

Бирон-бир киши томонидан милицияга фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатилаётганининг тасвири.

 

XXV боб. МОЛИЯ ВА КРЕДИТ

 

123.

122-модда.

Ўзбекистон Республикаси ўз молия ва пул-кредит тизимига эга.

Ўзбекистоннинг Давлат бюджети Республика бюджетидан, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан иборат.

Ўзбекистон ўз бойлигига эгалиги ва уни фуқароларига тарқатаётганининг тасвири.

124.

123-модда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилади. Солиқлар жорий қилишга фақат Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси ҳақли.

Солиқларни фақат бир шахс олаётганини ва солиқлар фақат Олий Мажлис томонидан таъсис этилиши, бошқа ҳеч кимда бундай ваколат йўқлиги тасвири.

125.

124-модда.

Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини республика Марказий банки бошқаради.

Банк тизимини катта оила сифатида, Марказий банкни оила бошлиғи сифатидаги тасвири.

 

XXVI боб

МУДОФАА ВА ХАВФСИЗЛИК

 

126.

125-модда.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади.

Қуролли Кучларнинг тузилиши ва уларни ташкил этиш қонун билан белгиланади.

Ўзбекистонни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари аскарлари томонидан ҳимоя қилинаётгани ва аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлиги таъминланаётгани тасвири

127.

126-модда.

Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада қуролли кучларига эга.

Ўзбекистон Республикаси ўзини-ўзи ҳимоя қила олиш салоҳиятига эга эканлигининг тасвири.

 

Олтинчи бўлим

КОНСТИТУЦИЯГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТАРТИБИ

128.

127-модда.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган қонун ёки Ўзбекистон Республикасининг референдуми билан киритилади.

Бунда, Референдумда фуқароларнинг иштироки, шунингдек Олий Мажлисда депутат ва сенаторларнинг қонун лойиҳасини ўрганаётганликлари ва унга овоз бераётганликлари ҳолатларини тасвирлаш мумкин.

129.

128-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тегишли таклиф киритилгандан кейин олти ой мобайнида Конституцияга ўзгартиришлар ҳамда тузатишлар киритиш тўғрисида кенг ва ҳар тарафлама муҳокамани ҳисобга олган ҳолда қонун қабул қилиши мумкин. Агар Олий Мажлис Конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифни рад этса, таклиф бир йил ўтгандан кейингина қайта киритилиши мумкин.

Бунда конституциявий ўзгаришларнинг умумхалқ муҳокамасига қўйилаётганлиги, фуқаролар ва кенг жамоатчилик бунда фаол ва қизғин иштирок этаётганлиги, шунингдек Олий Мажлис биноси ёки депутат ва сенаторлар мажлиси лавҳаларини тасвирлаш мумкин.

       

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+