Донорлик билан саховат йўлида

07.12.2021 17:12:42

“Адолат” СДП Бухоро вилояти Кенгаши ташаббуси билан вилоят қон қуйиш марказида “Бор меҳримиз сенга, болажон” лойиҳаси доирасида навбатдаги беғараз донорлик акцияси ташкил этилди.

Ушбу акцияда беғараз қон топшириш мақсадида, партия вилоят Кенгаши ходимлари, депутатлар ҳамда кўнгиллилар иштирок этдилар.

Хайрия тадбирини партия вилоят Кенгаши раиси, депутат Мақсуд Ҳамидов, партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Санжар Майдонов, Бухоро шаҳар Кенгаши раиси Рахим Файзиевлар биринчилардан бўлиб бошлаб беришди.

-Қон топшириш орқали нафақат беморлар ҳаётини сақлаб қолади, балки қон топширган инсон ўзининг соғлигини ҳам мустаҳкамлаб олинишига эришган бўлади, яни, қон топширгандан кейин қон янгиланиб, янги ҳужайралар пайдо бўлади - дейди, вилоят Қон қуйиш маркази бош ҳамшираси Дилноза Файзуллаева.

Донорлик акцияси соат 9:00 дан кеч соат 16:00 гача давом этди. Акцияда ҳудудлардан ҳам қон топширувчилар фаол иштирок этдилар. Жумладан,  Шофиркон туманидан, 50 нафар, Когон туманидан 40 нафар, Олот туманидан 47 нафар, Когон шаҳридан 28 нафардан ортиқ киши ўз хоҳиш-иродаси билан қон топшириш акциясида фаол иштирок этдилар.

                                  Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+