Дори - дармон нархи қачон барқарорлашади?

30.11.2022 12:11:57

Дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш, дорихоналардаги нарх-наво тафовути ошиб кетмаслигига эришиш зарур. Бунинг учун жамоатчилик назоратини кучайтириш, рецептсиз дори воситалари сотилишига қарши кураш олиб бориш лозим. Шу мақсадда Ўзбекистон «Адолат» СДП Касби туман Кенгаши томонидан бир қатор ишлар амалга ошириляпти. Бугун туман тиббиёт бирлашмасига қарашли дорихонада «Дори воситаларининг ноқонуний айланишини олдини олиш, нархларининг барқарорлигини таъминлаш ва уларни шифокор рецептисиз сотилишига барҳам бериш» мавзусида соҳа мутахассисларини жалб этган холда кенгайтирилган семинар ташкил этилди.

Тадбирда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, фармацевтлар, харидорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Семинарда халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Аббос Хасанов кун тартибидаги масала юзасидан фикр мулоҳаза юритди. Муҳтарам Президентимиз томонидан аҳолини сифатли ва арзон дори –дармонлар билан таъминлаш учун етарлича сиёсат юритиляпти,- деди Аббос Хасанов.- Бироқ, ҳали ҳамон дорихоналарда нархлар барқарорлиги таъминланмаяпти.

Мен куни кеча Қарши шаҳридаги дорихоналардан Энтерожермина капсуласини қутисини 56 минг сўмдан олдим,- деди Холмирза Райимқулов.- Ўзимизнинг туманимиздаги дорихоналарда эса 66 минг сўмдан 80 минг сўмгача сотиляпти. Бунинг устига дори-дармонларнинг сақлаш шароитига ҳам риоя этилмаяпти.

Тадбирда юқоридаги каби муаммоларни бартараф этиш юзасидан мутахассислар томонидан тегишли тавсиялар берилди. Айрим дориларнинг сифатига жиддий таъсир қиладиган сақлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан йўл- йўриқлар айтилди. Нарх-наво барқарорлигини таъминлаш учун зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Тадбирда партия фаоллари ва депутатлар бундан буён тумандаги дорихоналарга тез-тез ташриф буюриб, сифатсиз дориларнинг сотилишига ва нархларнинг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўймаслик юзасидан келишиб олдилар.

     Алимардон Шохимардонов,

“Адолат” СДП Касби туман Кенгаши фаоли.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+