Янгиликлар 1884
Дорихоналарда нархлар қандай?
Инсон саломатлигини мустаҳкамлашда дори-дармонларнинг ўрни катта. Уларнинг қандай нархларда сотилиши табиийки барчамизни қизиқтиради.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Избоскан туман Кенгаши томонидан айни шу мақсадда туман марказидаги 10 та дорихоналар фаолияти жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди. Бунда дори воситаларининг ноқонуний айланишининг олдини олиш, нархларнинг барқарорлигини таъминлаш ва шифокор рецептисиз сотилишига йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилди.
Эътиборлиси, кейинги вақтда жамоатчилик назоратининг мунтазам йўлга қўйилгани ўз самарасини бермоқда. Дорихоналардаги сотувчиларнинг масъулияти ортган. Бу Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида белгиланган асосий вазифалардан бири ижросини топаётганини кўрсатади.
Нилуфар ЙЎЛДОШЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон
вилоят Кенгаши ижрочи котиби
Фикрингизни қолдиринг