Янгиликлар 1417
Дорихоналарда сифатсиз дорилар сотилишига қаршимиз
Фуқароларнинг дори-дармонга бўлган талабини қондириш долзарб масала. Бу инсон саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ҳар қадамда дорихоналар фаолият юритаётган бир вақтда яна нима муаммо дерсиз. Гап дори воситаларини ноқонуний сотилишини олдини олиш ва сифатсиз дорилар сотилишига қарши курашишда.
Айни шу мақсадда Ўзбекистон “Адолат” СДП Пахтаобод туман Кенгаши томонидан “Дори воситаларининг ноқонуний айланишини олдини олиш, нарҳларининг барқарорлигини таъминлаш ва уларни шифокор рецептисиз сотилишига барҳам бериш” лойиҳаси доирасида тумандаги Амир Темур МФЙда жойлашган дорихоналар фаолияти жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди. Бунда асосий эътибор нарҳ масаласи ва дориларнинг қай даражада сифатли эканлигига қаратилди.
Айтиш лозимки, пахтаободлик “адолатчилар” томонидан бу масалага доимий эътибор қаратилаётгани ўз самарасини бермоқда. Лойиҳа доирасида партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатларининг дорихоналарда бўлишидан аҳоли хурсанд.
Сиз ҳам бу масалага эътиборсиз бўлманг. Дорихоналарда сифатсиз дорилар сотилишига йўл қўйманг.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон
вилоят кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг