Янгиликлар 1750
Дорихоналардаги муаммолар қачон ечим топади?
Шифокор тавсияси билан дорихонага йўл олдингиз. Кўрсатилган дорининг нарҳи сизни ўйлантирди. Иккинчи дорихонага кирдингиз: нисбатан арзон. Бу кун ора кузатилаётган ҳолат. Сизни ёки яқинларингизни ҳам ташвишга солгани бор гап.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” СДП Пахтаобод туман кенгаши фаоллари тумандаги дорихоналар фаолиятини жамоатчилик назорати тартибида ўргандилар. Партиянинг “Дори воситаларининг ноқонуний айланишини олдини олиш, нархларининг барқарорлигини таъминлаш ва уларни шифокор рецептисиз сотилишига барҳам бериш” лойиҳаси доирасидаги ўрганиш давомида 7 та дорихонага кириб борилди. Аксарият дориларнинг нархлари бир хил, баъзилари нисбатан фарқ қилади. Сабаб нимада? Сотувчилар бу саволга аниқ бир жавоб айта олмадилар.
Доришуносларни қийнаётган муаммолар ҳам йўқ эмакс. Масалан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дори воситалари истаганча топилади. Бироқ хорижий давлатлардан келтириладиганларида узилиш бўлмоқда. Бу ана шу дори воситаси зарур бўлган бемор учун ҳам муаммо.
Яна бир масала. Фуқаролар ҳам ўз саломатлигига эътиборли бўлишлари лозим. Шифокор тавсияси билангина дори истеъмол қилиш керак. Бу дорихона ходимларини ҳам қийнайди. Масъулиятни тушунсада, айрим беморлар сўраган дорисини бермагунча туриб олади.
Юқорирдагилардан келиб чиқиб, жамоатчилик орасида тарғибот тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.
Иқболой Отахонова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Пахтаобод
туман кенгаши раиси.
Фикрингизни қолдиринг