Янгиликлар 3739
Дорихоналардаги нарх-наво қандай?
Айни кунларда мутахассислардан иборат комиссия аъзолари, депутатлар томонидан шаҳримиздаги бозорлар, савдо дўконлари, маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари, дорихоналардаги санитария ҳолати, маҳсулотлар, дори воситаларининг нарх-наволари ўрганилмоқда.
Бугун ҳам Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари Дилафрўз Хасанова, Озода Салимова ҳамда Эркин Нурназаровлар ана шундай ўрганишлар доирасида дорихоналарга ташриф буюрдилар.
Дорихоналардаги мавжуд ҳолат билан яқиндан танишган депутатлар дориларнинг нархларини асоссиз равишда оширмаслик, савдо ишларини амалга оширишда мижозлар билан хушмуомала мулоқотда бўлиш, вируслардан сақланиш бўйича эслатмаларни белгиланган жойларга қўйиш ҳамда фаолият қонун қоидаларига асосланиб иш юритишларини таъкидладилар.
Ҳилола Эргашова, партия фаоли
Фикрингизни қолдиринг