Дорихоналарнинг аҳолига хизмат кўрсатиш сифати ўрганилди

17.11.2020 19:11:22

Асосан кейинги йилларда мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат даражасини янада яхшилаш билан бирга, сифатли ҳамда арзон дори воситалари билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

“Адолат” СДП ҳам дори воситаларининг ноқонуний айланиши, қалбакилаштирилган ва сифатсиз дори воситалари сотилишининг олдини олиш тарафдори ва бу бўйича лойиҳа доирасидаги ўрганиш ишларини йўлга қўйган.

Ўтган ҳафтада партия Амударё туман Кенгаши депутатлари ва фаоллари иштирокида партиянинг «Дори воситаларининг ноқонуний айланиши» лойиҳаси доирасида туман марказидаги дорихоналарнинг фаолияти ўрганилиб чиқилди.

Ишчи гуруҳ томонидан асосан дорихоналарда арзон ва сифатли дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан тўлиқ таъминланганлиги, хизмат кўрсатиш сифати ҳамда нархни белгилаш бўйича очиқ-ошкора механизмнинг жорий этилганлиги ўрганилди.

Ўрганиш давомида дорихоналарнинг деярли кўпчилигида зарур бўлган айрим дори воситаларнинг етишмаслиги аниқланган бўлсада нархлари бўйича фарқ кўзатилмади.

Партия лойиҳа доирасидаги урганишлар туманнинг барча жойларида амалга оширилиши назарда тутилмоқда. Ушбу ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан умумий маълумотлар таёрланиб, таклифлар ишлаб чиқилиб сессия мажлислари кун тартибига киритиш ва тегишли мансабдор шахсларнинг ҳисоботини тинглаш назарда тутилган.

 

Мансур УРАЗБАЕВ,

Халқ депутатлари Амударё тумани

Кенгашидаги партия депутатик гуруҳи раҳбари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+