Дунёдаги энг олижаноб касб эгаларига байрам муборак!

13.12.2020 19:12:15

Мана тўрт йилдирки декабрь ойининг иккинчи якшанба санаси мамалакатимизда ризқ-рўзимиз бунёдкорлари – миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономларнинг меҳнатлари муносиб баҳоланиб қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида нишонлаб келинмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, ишлаб чиқаришга янги технологияларни жорий этиш, пировардида қўл меҳнатини енгиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада, эса бугунги синовли даврларда ҳам меҳнаткаш соҳа ходимларининг мардоновор саъй-ҳаракатлари сабаб, юрдошларимиз дастурхонларининг доимий тўкинлиги, бозорларимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархларининг барқарорлиги сақлаб қолинишига эришилди.

Бугун дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, соҳда барқарор ўсиш суратларига эришиш ҳар қачонгиданда долзарб аҳамият касб этмоқда. Аммо бу каби ислоҳотларнинг амалга ошишида қишлоқ хўжалиги соҳасида осон ва енгил йилнинг ўзи бўлмайди. Табиат инжиқликлари, сув ресурсларининг чеклангани, турли ҳашарот ва зараркунандалар билан курашиш ҳар бир деҳқондан катта азму шижоат, миришкорлик ва тажрибани талаб этади.

Шу боисдан бугун мен дунёдаги энг қадимий ва олижаноб касб эгалари ҳисобланган барча ҳамкасбларимизни бугунги байрам билан чин қалбимдан муборакбод этиб, эл-юрт дастурхонини тўкин ва фаровон этадиган ғоят муҳим вазифани доимо сидқи дилдан адо этишларида улкан зафарлар тилайман.

Дилрабо ХОЛБОЕВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+