Янгиликлар 1309
Эхтиромга лойиқ шифокор
Инсон ўз касбининг фидойи, етук эгаси бўлса, албатта, эл назарига тушади, кун келиб эҳтиром ва эътиборга лойиқ деб топилади, меҳнатлари бесамар кетмайди.
Ўзининг умр йўлларини инсон саломатлигидек нафис хилқатга боғлаган, партиядошимиз Феруза Шарипова шундай қалби қайноқ, ёниқ юракли, камтар, самимий, иймони бутун шифокорлар сирасига киради.
Қаҳрамонимизнинг гўзал фазилатлари, Тоҳиржон Палванов раҳбарлигидаги жамоасининг қўлаб-қувватлашлари, айниқса, отасининг шарафли йўллари уни доим эзгулик томон чорлади. Шу боис, ҳамкасблари орасида ҳурматга сазовор бўлди, Мухтарам Президентимиз назарига тушди.
Феруза Шарипова фаолиятида етук, жонкуяр, ўз касбининг устаси сифатида ардоқланаётган бўлса, оиласида, меҳри уммон она, дилкаш аёл, садоқатли ва дилбар рафиқа сифатида эъзоз топди.
Бугун қаҳрамонимизнинг ҳаётида унитилмас кун. У “Туркистон” саройида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг II-даражали “Саломатлик” ордени билан мукофотланди.
Кўксингизни безаб турган шодалар бардавом, мукофот муборак бўлсин!
Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг