Эҳтиёжмандлар дардига дармон бўлиб

29.06.2021 18:06:45

“Адолат” СДП Бўка тумани Кенгаши ташаббуси, ҳаракатлари билан   партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида бир қатор муаммолар ўз ечимини топмоқда.

Фуқароларнинг мурожаатлари кечиктирилмай, ўз вақтида  вақтида ўрганилиб, мавжуд камчиликлар бартараф этилмоқда.

Жумладан,  Кенгашга  ҳудуднинг “Наврўз” МФЙ, Беруний кўчасида яшовчи Хусан Шерматов мурожаат қилиб, унда жигар циррози ташхиси аниқланганлиги учун моддий ёрдам кўрсатилишини сўради.

Партиянинг туман Кенгаши раиси, депутат Хуршида Абидованинг саъй-ҳаракати билан фуқаро Х.Шерматов “Ёшлар дафтари”га киритилди ва унга 26 миллион сўмлик дори-дармонларни харид қилиш учун туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди негизида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармасидан пул ажратилиши  кўзда тутилди. Ҳозирги кунда бемор даволаниши учун Тошкент давлат тиббиёт академиясининг кўп тармоғли клиникаси ҳисоб рақамига 5 миллион сўм ҳамда “Тетрамед” МЧЖ дорихонасидан депутатнинг кафолати остида 30 миллион 153 минг сўмлик дори-дармон олиб берилди. Айни кунда Хусанни жарроҳлик амалиётига тайёрлашмоқда.

Шунингдек, “Дўстлик” МФЙ фуқароси бўлган марҳума Ниҳола Боқиева турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилганлиги оқибатида, унинг икки нафар вояга етмаган фарзанларини ўз васийлигига олган нафақахўр Комилжон Умаров (марҳуманинг  отаси) моддий кўмакка муҳтожлиги боис унга 5  миллион сўм моддий ёрдам ажратилди. 

Хайрли ишлардан яна бири “Наврўз” МФЙда рўйхатда турувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож Насиба Камолова, Фазилат  Раимқуловаларга 980 минг сўм моддий ёрдам пули тақдим этилди.  

Айтиш жоизки, жорий йилнинг май-июнь ойлари давомида “Адолат” СДП партия гуруҳи депутатлари томонидан Халқ депутатлари Бўка туман Кенгашининг сессияларига киритилган таклифлари асосида 5 нафар фуқарога “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 43 миллион 93 минг сўмлик моддий кўмак берилди.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+