Электр энергияси етказиб бериш сифати янада яхшиланди

03.02.2021 10:02:10

Пайариқ туманида халқ депутатлари туман Кенгашига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутат Тозагул Тўрақулова ташаббуси билан туман электр тармоқлари корхонаси ҳамкорлигида тумандаги “Бирлашув” ва “Тоҳиршайх” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудуди аҳолиси учун иккита замонавий трасформаторлар ўрнатилди.

Ушбу ҳудудларда янги турар жойлар, қолаверса ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажми ошганлиги сабабли, шу пайтгача трансформаторлар юқори зўриқиш билан ишлаётган, натижада электр тармоғида руй бераётган тез-тез узилишлар маиший техника жиҳозларини ишдан чиқишига ҳам олиб келаётган эди. Бу эса ўз навбатида янги трансформаторга эҳтиёж туғдирди.

Бугун эса юқорида келтириб ўтилган ҳолатлар кузатилмаслиги таъминланиб, ҳар иккала маҳаллага ҳам трансформатор ўрнатилди. Маҳалла фуқаролари ҳам бу ҳолатдан хурсанд. Жонкуяр депутат Тозагул опа Холиқова фаолиятида бунданда салмоқли натижаларга эришишини тилаб самимий тилакларини билдиришди.  

Пайариқ туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари Олим Ҳошимов, бош муҳандис Н.Галабоев, трансформатор ўрнатишда фаоллик кўрсатган ходимлар Қ.Воситов, А.Жабборов, О.Хидировларга ҳамда депутатимиз Тозагул Тўрақуловага ўз миннатдорчилигимизни билдириб, аҳолининг турмуш сифат самарадорлигини ошириш йўлидаги фаолиятига муваффақиятлар тилаб  қоламиз.

Тўлқин АБДУАЛИМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Пайариқ туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+