Электр энергиясидаги узилишлар сабаб ўқувчилар компьютердан фойдалана олмаяпти

25.12.2020 11:12:29

Халқ депутатлари Фарғона вилоятининг Фарғона туман Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан тумандаги умумтаълим мактабларида онлайн ўқишнинг самарадорлиги, мактабларда таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларнинг мунтазам дарсларда қатнашишлари ҳамда таълим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар (иссиқлик, кўмир заҳираси, таълим муассасаларининг тўлиқ жиҳозлар билан таъминланганлиги) ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида тумандаги умумтаълим мактабларига ўқувчилар юз фоиз анъанавий дарс жараёнларига қамраб олинганлиги, кунлик давомат кўрсаткичлари 98-99 фоизни ташкил этиши аниқланди.

Аммо мактабларда замонавий компьютер воситалари, инерактив доскалар ва “Компьютер хонаси”да кондиционерлар мавжуд бўлса-да, айнан дарс жараёнларида электр токининг ўчиши ўқувчиларнинг компьютердан фойдалана олмаслигига сабаб бўлмоқда. Хоналар ҳарорати кескин(соат 9.30дан 11.30гача электр токи ўчади) пастлаб кетяпти.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, мактабларга тиббиёт хонасига ўқув йилида бир маротаба биринчи тиббий ёрдам учун дори-дармон воситалари етказиб берилган. Лекин жорий йилдаги ҳолат туфайли айрим мактабларда ўқув йили бошида етказиб берилган дори-дармонлар тугаганлиги боис мактаб ҳамширалари ўз ҳисобидан сотиб олаётганлигини билдирдилар.

Депутатлик гуруҳи томонидан аниқланган камчиликлар бартараф этилиши юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди ҳамда назоратга олинди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+