Энг оғир дардга ҳам даво бор

18.05.2021 16:05:13

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жумладан фарзандларимизни соғлом ва баркамол инсонлар қилиб камолга етказиш ҳамма вақт эътибордаги вазифалардан. Шу маънода  Президентимизнинг Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига ташрифи кўпчиликни қувонтирди.

Мазкур муассасада даволанаётганлар ва уларнинг ота-оналарининг қувончини сўз билан ифодалаш қийин. Яшириб нима қилдик, бу дардга чалинганларнинг кўпчилиги тушкун кайфиятда. Шундай дамда давлат раҳбарининг эътибори ҳаётга, яшашга бўлган ишончини оширди. Асосийси дардларига даво борлигига умид уйғотди. Ушбу  ташрифдан руҳланган болажонлар ана шу дамдан бошлаб келажакка бошқача кўз билан қарай бошладилар.

Таъкидланганидек, онкологик касалликлар даволаш учун катта маблағ ва юксак тиббий имкониятлар талаб қиладиган хасталиклар қаторига киради. Айниқса, сўнгги йилларда касалликнинг "ёшариб" бораётгани барчани хавотирга солмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Президентимиз бу масалага алоҳида эътибор қаратдилар. Бемор болаларнинг ҳар бири билан суҳбат қилди, уларнинг муолажалари учун зарур шароитларни муҳайё қилиш, тўлақонли ҳаётга қайтишлари учун мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. Асосийси, вилоятларда ҳам бу борада сезиларли ишлар амалга оширилиши кўрсатиб ўтилди. Бу аҳоли саломатлиги йўлидаги яна бир дадил қадам демакдир.

Муҳаммаджон ЖУМАБОЕВ,

халқ депутатлари Избоскан туман кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+