Энг тоза маҳалла, кўча ва хонадонлар аниқланди

18.09.2020 15:09:09

 

Мамлакатимизда сўнгги йилларда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёнида атроф-муҳитни асраб-авайлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг тиббий маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини ошириш, айниқса ёш авлод тарбиясида ўз юртини севиш ва уни тоза сақлаш, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини шакллантириш, атроф-муҳит тозалигига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ҳам “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Хусусан, партиянинг Дўстлик туман Кенгаши томонидан мазкур лойиҳа доирасида кўрик-танлов ташкил этилиб, “Энг тоза хонадон”, “Энг тоза кўча”, “Энг тоза маҳалла” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди. 

Кўрик-танлов натижаларига кўра “Энг тоза маҳалла” номинацияси бўйича “Ғофур Ғулом”  маҳалласи,  “Энг тоза кўча” номинацияси бўйича мазкур маҳалладаги Ҳамид Олимжон кўчаси, “Энг тоза хонадон” номинацияси бўйича шу маҳаллада истиқомат қилувчи Хусан Худойбердиевлар хонадони ғолибликни қўлга киритишди. Танлов ғолибларига партия томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

-Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ташкил этилган “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида ўтказилган танловда менинг хонадоним “Энг тоза хонадон” номинацияси бўйича ғолиб бўлганлигидан жуда хурсанд бўлдим, - дейди “Ғофур Ғулом”  маҳалласида истиқомат қилувчи Хусан Худойбердиев. - Албатта ҳар бир фуқаро ўзи яшаб турган хонадони, кўчаси ва маҳалласи ободлигида фаол иштирок этиши зарур.

“Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида тарғибот-ташвиқот ишлари давом этмоқда.

 

Шоҳиста ЭРГАШЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+