Янгиликлар 1593
Ер муаммоси ечимини топди
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Муаммо билан юзма юз” лойиҳаси доирасида жойларда амалга оширилаётган ишлар жамоатчиликда партиядошларимизга бўлган ишончни оширмоқда. Халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати Тўйдихон Алибоевани тумандаги “Шахрихончек” маҳалласига икки қўшни ўртасидаги ер муаммоси бошлаб келди.
Ўрганиш жараёнида фуқаролар Озодахон Матмусаева ва Холдорбек Маматқуловлар кўп йиллик қўшни экани, арзимас 0.4 м. жой улар ўртасидаги жанжалга сабаб бўлаётгани аниқланди. Депутат икки қўшнини муросага чақириш баробарида мутахассисларни бу ишга жалб этди. Натижада ҳаммаси қонуний ечимини топди.
Тўйдихон Алибоева, халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати:
-Биз учун арзимас бўлиб кўринган муаммо икки оилани бир бирига қарама қарши қилиб қўйиши мумкин эди. Шу сабаб ҳар қандай мурожаатга эътиборли бўлишимиз зарур. Муаммонинг ортида инсон турганини унутмаслигимиз керак.
Барнохон БОЗОРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ
туман кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг