ЭРГАШМАНГ, БУ НАЙРАНГ!

04.05.2021 18:05:25

Куни кеча ижтимоий тармоқларда акс этган бу хабар яхши ниятли кишиларнинг дилини хуфтон қилди. Нима эмиш, пойтахтимизнинг қоқ марказидаги “Халқлар дўстлиги” саройи олдидаги майдонда СССР деб аталмиш қизил империянинг рамзи бўлган байроқ кўтарилди...

Байроқ кўтарганларнинг баҳонаси эҳтимол бундайдир:  “бу концерт дастуримиздан ўрин олган бир лавҳ эди, биз олдимизга бошқа ҳеч қандай сиёсий мақсад қўймаганмиз...”

Сиз шу гапларга ишонасизми?

Эътиқоди бутун, иймони саломат ватандошларимиз бу гапларга ҳеч қачон ишонмасликлари тайин!

Лекин буни қарангки, майдонда тўпланган (мамлакатимизда коронавирус билан касалланаётганлар сони кейинги кунларда кескин ошиб бораётган, карантин талаблари тобора кучайтирилаётган бир пайтда-я?) ўзимиздан чиқиб, ўзагимизга болта ураётган айрим бетайинлар КОНЦЕРТ ТАШКИЛОТЧИЛАРИга қўшилиб бешқарсак уриб туришибди.

Бу ҳолатга сизларда қандай изоҳ бор?

Онгсизликми, кечаги кунни қумсашми ёки катта оғаларга тобеликни соғинишми, ёхуд яна алламбалоларми?..

Балки,  концерт баҳонасида навбатдаги хийлаи-найрангни кўрсатган ёт унсурлар аллақачон юртларига кетиб бўлишгандир? Биз энди истасак ҳам уларни жазолай олмаймиз. Энг афсусланарлиси,  уларнинг ўзимиздаги шериклари, нари борса, кичик бир “УЗР” билан жазодан қутулиб қолишлари мумкин. Биз уларни кўп ҳам пайсалга солмай, кечириб юборишимиз янада афсуслидир...

Бизнинг айтар гапимиз шу: жаноб НАЙРАНГБОЗлар! Халқнинг ҳамияти, ори, ғурури билан ўйнашманг. Сиз оддий томоша сифатида тақдим этаётган БАЙРОҚнинг ортида қандай яширин, ғаразли мақсад борлигини биз энди яхши биламиз. Унутманг, кўр ҳам ҳассасини бир марта йўқотади!

Рустам  ХАЙИТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилояти Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+