Янгиликлар 1245
Эркинлигимиз ифодаси
Бахтимиз қомусида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари масаласи алоҳида эътиборга олинган. Амалга оширилаётган барча ислоҳотларимиз марказида инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу ғоя мужассам.
Дарҳақиқат, инсон ўз ҳаёти давомида муносиб шароитда таълим-тарбия олиб, фаровон ҳаёт кечирган тақдирдагина, жамият ва давлат уйғунликда барқарор ривожланади.
Шу кеча кундузда бутун республикамизда бўлгани каби Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши томонидан Янги Ўзбекистоннинг Янги Конституциясини тарғибот қилиш ишлари жадал давом этмоқда. Бугун ана шундай тадбир вилоят ва Қарши шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Қарши шаҳридаги Шайхали маҳалласида бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари, шаҳардаги 10 дан ортиқ МФЙ лар аъзолари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
“Конституциявий ислоҳотларда – инсон қадрининг улуғланиши” мавзуда ташкил этилган тарғибот тадбирида партия вилоят Кенгаши раиси Руиддин Раупов маъруза қилди.
- Янги Ўзбекистонимизнинг янгиланган Конституцияси мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари ҳамда юртимиз ва Халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши лозим. Шунингдек, Конституциямизда инсон қадри учун хизмат қиладиган барча ҳуқуқ ва эркинликларимиз таъминланади. “Инсон қадри учун” ғоясини ҳамда ҳозирги ислоҳотларимизнинг бош тамойили бўлган.
“Инсон – жамият – давлат” деган ёндашувни Конституциямизнинг мазмунига чуқур сингдириб, амалий ҳаётимизда бош қадриятга айлантиришимиз зарур.
Тадбирда кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан ҳуқуқшунос Дилрабо Чориева, вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Гулноза Ражабова ва бошқалар ҳам бош қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар хусусида фикр мулоҳаза юритдилар.
Тадбир якунида иштирокчилардан тушган таклифлар инобатга олиниб, Конституциявий комиссияга тақдим этишга қарор қилинди.
“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг