Янгиликлар 402
Эркинлик, бирдамлик, тенглик – бош мақсадимиз!
Бугунги кунда мамлакатимизда турли миллатга мансуб фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий ҳаётдаги фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг миллий ўзлигини англаши ҳамда этник қадриятларини тарғиб қилиш учун кенг имкониятлар яратилди.
Боиси, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, энг аввало, бой тарихий-маънавий мерос, миллий қадрият, урф-одат ва анъаналар асосида миллий ўзлигини англаган, миллий ғурур-ифтихори юксалган, умуминсоний қадриятлар, замонавий технологиялар, илм-фан ютуқлари асосида дунёқараши шаклланган баркамол авлодни тарбиялашни кўзда тутади.
Бугун Олий Мажлис Қонунчилиги палатаси депутати Музаффара Абдиева Пастдарғом тумани аҳолиси билан учрашди. Даставвал депутат 30 июль – Халқлар дўстлиги кунига бағишлаб ўтказилган "Эркинлик, бирдамлик, тенглик – бош мақсадимиз!" шиори остидаги тадбирда қатнашди. Музаффара Абдиева Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактабида ҳам бўлиб, турли миллат вакилларининг либослар кўргазмасини кузатди ҳамда мамлакатимизда яшовчи турли миллат вакилларига яратилаётган имкониятлар, уларга берилган диний эркинликлар ҳақида маъруза қилди.
Хонбуви ҲАЙИТОВА,
“Адолат” СДП
Пастдарғом туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг