Эътибор ва эътироф муборак, адолатчилар!

07.09.2021 11:09:04

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан тақдирланган бир гуруҳ сирдарёликларга “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари тантанали равишда топширилди.

Эътироф этилганлар орасида “Aдолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши фаоллари ҳамда депутатлари ҳам бор. Хусусан,  халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутатлари Ғойибназар Райимназаров, Дилшунос Абдуллаева, Салоҳиддин Элмуродов, Сайҳунобод  туман Кенгаши депутати Малик Аҳмедов, Мирзаобод туман Кенгаши депутати Дилдора Халикова, Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Носиржон Эгамбердиев, Ширин шаҳар Кенгаши депутати Ойзода Эгамбердиева, Ховос туман Кенгаши депутати Баҳтиёр Худойбердиев, партиянинг вилоят Кенгаши раиси  ўринбосари Беҳзод  Абдуллаев, партия фаоли Валижон Тўйчиевлар “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.

“Aдолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши жамоаси юксак мукофот ва рағбатга муносиб топилган фаоллар ва депутатларни барча партиядошлар номидан самимий қутлайди.

Фаъолиятингизга муносиб баҳо сифатида берилган “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишон келгусидаги ютуқларингизга пойдевор бўлишига ишонамиз!

Биз Сизлар билан фахрланамиз!

Ҳурмат билан,

“Aдолат” СДП Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+