Янгиликлар 1899
Эътибор ва ғамхўрликдан қалбларимиз қувончга тўлди
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 29 декабрь куни пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасини юқори ҳаяжон ва зўр қизиқиш билан тингладик.
Давлатимиз раҳбарининг ушбу Мурожаатномасида келтириб ўтилган барча таклиф ва ташаббуслари жонажон ватанимизнинг равнақи, тараққиёти янада юксак бўлиши, юртимиз келажаги, бахту саодати учун амалга оширилаётган адолатли сиёсатнинг бардавомлигини очиқ-ойдин яна бир бор кўрсатиб берди.
Мурожаатномада ёшлар учун имкониятларнинг янада кенгайишига оид бир нечта аниқ чора-тадбирларни белгилаб бергани биз ёшларни, хусусан, мени руҳлантириб юборди. Айниқса, Президентимизнинг “Агар катта авлоднинг билими ва тажрибасини, узоқни кўра олиш фазилатларини ёшларимиздаги ғайрат-шижоат, мардлик ва фидойилик билан бирлаштира олсак, кўзлаган марраларга албатта етамиз. Янги Ўзбекистонни ана шундай билимли ва бунёдкор ёшларимиз билан биргаликда барпо этамиз”.
Дарҳақиқат, бундай юксак қўллаб-қувватлаш, катта эътибор ва ғамхўрлик биз ёшларни янада фаол ва ташаббускор бўлишимизга ундайди. Юртимизнинг порлоқ келажаги сари ўқиб изланишга, жамиятимизнинг ҳар соҳасида олдинги қаторларда бўлиш масъулиятини юклайди.
Шундай экан, биз ҳам Президентимизнинг ёшларга билдирган ишончларини оқлаш, шу юрт, шу она замин учун муносиб ўғил-қизлар бўлиб, бор билим ва салоҳиятимизни ишга солиб, Янги Ўзбекистон тараққиёти учун доимо фидойи бўламиз.
Сардор ДАСТИРОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қаноти
Тошкент вилояти Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг