Эътибордан кўнгиллар шод бўлди

30.12.2022 12:12:35

Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни амалиётга татбиқ этишда, ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига халқчил тарзда тушунтиришда, фуқароларнинг муаммоларини ҳал этишда кўрсатаётган фаоллиги учун Ўзбекистон «Адолат» СДП партияси томонидан сайланган депутатлар Нилуфар Акрамова ва Қувватова Мартабаларга Тайлоқ туман ҳокимининг табрик хати ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

- Меҳнат рағбат топадиган замонда яшаяпмиз. Шундай экан, чинакам меҳнат қилган ҳар бир киши эътирофга сазовор бўлмоқда. Куни кеча халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида йил сарҳисоб қилинди. Йил давомида фаолик кўрсатган депутатлар алоҳида эътироф этилди. Ушбу камтарона меҳнатимизни назардан четда қолдирмаган ҳолда туман ҳокимлиги томонидан рағбатлантирилгани биз депутатларга кўтаринки руҳ бағишлади. Президентимизнинг бизга билдирган ишончларини оқлаш йўлида фаол изланишда ҳаракатда бўламиз.

Нилуфар Акрамова,

"Адолат" СДП  партияси Тайлоқ туман раиси. 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+