Эътибордан мамнунмиз

23.02.2022 21:02:35

Муҳтарам Президентимиз бугун 23 февраль куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди ва аввалги ташрифларидан фарқли ўлароқ, Тошкент шаҳридан тўғри илк бор Мўйноқ аэропортига қўндилар.

Ташриф чоғида дастлаб Президентимиз Мўйноқда янгидан барпо этилган аэропортнинг иш фаолияти билан яқиндан танишган ҳолда, шу жойнинг ўзида туман фаоллари, нуронийлар ва ёшлар билан самимий суҳбат ўтказди.

Суҳбат чоғида Президентимиз -бу аэропорт халқнинг оғирини енгил қилиши, аҳоли манфаати учун хизмат қилиши зарур, аэропортда энди ҳафтада 2 маротаба Тошкент-Мўйноқ ва Мўйноқ-Нукус парвозлари амалга оширади -дея таъкидладилар.

Давлатимиз раҳбари учрашув чоғида, қорақалпоқ халқига юксак эҳтиром кўрсатган ҳолда, 2 млн аҳолиси бор Қорақалпоғистонликларни рози қилиш мақсадида барча республика даражасидаги раҳбарлар бир ҳафта давомида туманларга чиқиб ва энг оғир масала бўлган Оролбўйи муаммолари бўйича чора-тадбирларини ишлаб чиқади, бу эзгу ишларни энг аввало Мўйноқ туманидан бошлаймиз -дедилар.

Муҳтарам Президентимиз қорақалпоқ халқига эътибор қаратар экан албатта ўз ўрнида аҳоли саломатлигини ўйлаб янгича таклифни илгари сурди. Бунга кўра энди «Тошкент шаҳридан Қорақалпоғистонга келиб ишлаган тиббиёт ходимлари учун 100% устама ҳақи қўшилади, агар Мўйноқда келиб ишласа устама пули 2 баравар бўлади»

Давлат раҳбарининг кўтарган ушбу ташаббуслари албатта инсон қадри учун тамойили асосидаги давлат сиёсатнинг ёрқин намунаси бўлди.

Алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур барча Қорақалпоғистонликлар айни вақтда муҳтарам Президентимизнинг ташрифларидан мамнун ва миннатдор бўлган ҳолда, хизмат сафари давомидаги ҳар бир янгиликни катта қизиқиш билан кузатиб бормоқда.

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+