Янгиликлар 839
Эътироф эгаси – мукофотга муносиб
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони имзоланди. Унга бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.
Қувонарлиси шундаки, партиямиз сафида ўз меҳнати ва истеъдоди билан фаоллик кўрсатиб, ёшларни ўз атрофида бирлаштириб устозлик қилиб келаётган Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раисининг ўринбосари Рахмонов Абдукамол Шодиевич «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.
Абдукамол Рахмонов ҳақиқатдан ҳам мазкур рағбатга муносиб шахсдир. Зеро, устоз узоқ йиллар давомида фидойи хизматлари билан эл-юрт олдида обрў қозонган. Сиёсат, ҳуқуқ, адабиёт оламида ўз ўрни ва сўзига эга. Йиллар давомида турли жабҳаларда фаоллик кўрсатган серқирра ижодкор сифатида илмий салоҳиятини муаллифлик асарларида намоён этган.
Албатта, партиявий фаолияти ҳам салмоқли. “Адолат” СДПнинг халқ орасида танилувчанлигини ошириш, сафимизни фаол аъзолар ҳисобига кенгайтириш, дастурий мақсадларимизни амалиётга татбиқ этиш, партия ғояларини тарғиб қилишда хизмати ҳамда ҳиссаси катта. Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг ҳам фаол иштирокчиси ва тарафдоридир.
Эътироф эгасини юксак эътибор рамзи ҳисобланмиш мукофот билан чин дилдан муборакбод этиб, келгуси ишларида ҳам куч-қувват, ғайрат-шижоат тилаймиз!
“Адолат” СДП Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг