Янгиликлар 1708
ЭЪТИРОФ ВА ЭЪТИБОР
Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан ОАВ ходимларига табрик йўллади.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари Фармони билан бир гуруҳ ОАВ ходимлари Ватанимизнинг юксак унвон ва орден-медаллари билан тақдирланди.
Тақдирланганлар орасида “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши аъзоси, “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Ҳамроев Ислом Ҳамзаевич ҳам борлиги биз, партиядошларни кўксимизни фахр-ифтихорга тўлдирди.
Ислом Ҳамроев Президент Фармони билан “Дўстлик” орденига сазовор бўлди.
Партия Сиёсий Кенгаши ва партия фаоллари таниқли журналист, заҳматкаш ва фидойи инсон, энг асосийси, самимий дўст ва адолатли раҳбар Ислом Ҳамроевни юксак мукофот билан муборакбод этади!
Сиёсий партиялар ичида "Адолат" СДП нашри бош муҳаррири тақдирланганлар ичида борлиги бизга катта фахр-ифтихор ва шу билан биргаликда улкан масъулият ҳиссини бағишлади.
Фикрингизни қолдиринг