Эътирофдан шод кўнгиллар

24.12.2020 10:12:23

Инсон қачон ўзини бахтли ҳис қилади? Биласизми? Қачонки атрофдаги кишиларнинг, жамоасининг меҳри ва эътиборини ҳис қилсагина ҳаётдан рози бўлиб яшайди. Минг шукрки, бугун меҳнатлар қадр топаётган, камтарона хизматлар эътироф этилаётган даврда даврон сураяпмиз. Ҳар қадамда бир янгилик, ҳар дақиқада бир ўзгаришнинг гувоҳи бўлаяпмиз.

Куни кеча партиямизнинг Марказий Кенгаши томонидан онлайн ўтказилган йиғилишда менинг ҳам камтарона меҳнатларим юқори баҳоланиб “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирлашгани кўнглимни тоғдек кўтарди.  Ўша кезда хурсандлигимдан шукроналик ҳиси қалбимни чўлғаб олди. Ўзимни янгидан шижоатга, куч-ғайратга тўлгандек ҳис қилдим.

Шу онда ўзимга ўзим партиямизнинг Каттақўрғон шаҳридаги нуфузини янада оширишда куч-ғайратимни аямай, фидойилик кўрсатишга, сиёсий қатъийятлилик билан ишлашга қарор қилдим. Чунки, раҳбарларимиз томонидан бундай эътирофлар бизни янада шижоат билан ишлашга, янада фаол ва фидойи бўлишга,  билдирган ишончларни сидқидилдан қилинган меҳнатлар билан оқлашга ундайди.

Дилафруз ҲАСАНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Каттақўрғон шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+