Янгиликлар 2341
Эътирофга лойиқ саховатпеша партиядошлар
Маълумки, мамлакатимизда рўй бераётган оғир ва синовли коронавирус пандемияси даврида юртимизда фидойилик кўрсатган ходимлар ва тадбиркорларнинг меҳнатини эътироф этиш, уларни рағбатлантириш мақсадида жорий йилнинг 26 август куни давлатимиз раҳбарининг “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони имзоланди.
Қийин кунларга қарамай аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга тиббий, маънавий ҳамда моддий ёрдам кўрсатишда юртдошларимиз қалбидан жой олган бир қатор партиямиз фаоллари ҳам ушбу мукофотга муносиб топилгани қувонарли бўлди.
Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгаши депутати Мансурбек Маҳмудов, Урганч туман Кенгаши депутати Русланбек Рўзимов, Боғот туман Кенгаши депутати Отажон Матниязов, партиямиз фаоли Отаназар Рўзиматов, Наврўзбек Каримовлар ушбу мукофот билан тақдирландилар.
Эътирофга лойиқ партиямиз фаолларини ютуқлари билан табриклаймиз. Келгуси фаолиятига омад тилаймиз.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Фикрингизни қолдиринг