Янгиликлар 1877
Эзгу ниятлар руёби
Пастдарғом туманидаги 4-умумтаълим мактабида ўтказилган бугунги йиғилишда 29 - Галатут сайлов округидан туман Кенгаши депутати Шоҳруҳхон Холмаматовнинг 2020 йил давомида амалга оширган ишлари ҳисоботи ҳамда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти хусусидаги фикр-мулоҳазалари тингланди.
- Ўтган йил якунларига кўра, аҳолининг ички йўлларни таъмирлаш юзасидан қилган мурожаатлари асосида Тўқбой ҳамда Галатут маҳалласининг 2040 метр йўлига асфальт ётқизилди, - деди депутат Ш. Холмаматов. – 14 та фуқарога субсидия асосида иссиқхоналар қуриб беришга кўмаклашдик. Бир нафар оилага уй-жой, 4 та хонадон уйининг том қисми қайта таъмирлаб берилди, 30 дан зиёд ишчи ўринлари яратилди. Бунинг натижасида “Темир дафтар”да рўйхатида турувчи 74 та оиладан 33 таси янги 2021 йилнинг дастлабки кунлариданоқ камбағаллик руйхатидан чиқарилди. 2021 йилда ҳам режаларимиз катта, яна 3800 метр йўлни асфальт қилиш, Галатут ва Тўқбой маҳаллалари ҳудудига 5 та трансформатор, 2 та ичимлик суви иншооти қуриш ишларини режалаштираяпмиз.
Албатта, депутатларимиз сайловчилар ишончини оқлаш мақсадида ҳамиша изланишда, бугун ҳам аҳоли билан учрашувдан келаяпмиз, - дейди партиянинг туман Кенгаши раиси Хонбуви Хайитова. - Гумбаз маҳалласи Янги деҳқон қишлоғи аҳолиси учун ўрталикдаги сойликдан ўтиш учун газ трубаси “кўприк” вазифасини ўтаб келаётганини, кўприк қуришда амалий ёрдам зарурлиги аҳоли томонидан маълум қилинди. Депутат бошчилигида айни пайтда бу ерда кўприк қурилиши ишлари бошлаб юборилган.
Тоҳир УСАРОВ,
партия фаоли
Фикрингизни қолдиринг