Эзгулик йўлида бир қадам

11.05.2022 16:05:41

Қалбида эзгулик қилишга умидвор инсонлар доимо яхшиликлар қилишга интилиб яшайдилар. Айниқса, қилаётган хайрли амаллари кимларнингдир хурсандчилигига сабаб бўлса, киши учун бундан ортиқ бахт топилмаса керак.

Сахийлик эзгуликни юксалтирувчи олийжаноб фазилат бўлиб, инсон учун саховатдан яхшироқ ва азизроқ ёқимли сифатни инсоният маънавий луғатидан топиш мушкулдир. Одатда сахийликни кўпроқ бадавлат одамлардан кутамиз. Аслида ҳар биримиз имконият даражасида саховат кўрсатишимиз инсоний бурчимиздир. Қолаверса, саховатнинг кўп ёки ози бўлмайди.

саховат2_1

Ушбу эзгу мақсадларини ўзида мужассам этиш мақсадида “Адолат” СДП “Аёллар қаноти”  Республика Кенгаши ҳамда Тошкент давлат педагогика университетининг “Махсус педагогика ва инклюзив таълим факультетининг профессор-ўқитувчилари, ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда “Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмас” шиори осида Тошкент шаҳрида жойлашган Мурувват  ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйига ташриф буюрилди. Ташриф чоғида турли хил совға-саломлар улашилди.

 Дилором Адилова

Партиянинг “Аёллар қаноти” республика Кенгаши аъзоси

партия фаоли

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+