Янгиликлар 2157
Эзгулик ва эзгу ниятлар рамзи
Мустақиллик – Биз учун энг муқаддас ва энг азиз саналган бебаҳо буюк неъматлардан бири.
Унинг қадр-қимматини теран идрок этиш ва асраб-авайлаш, янада мустаҳкамлаш учун чин юракдан хизмат қилиш, озод ва обод юртнинг ҳар бир фуқаросининг муқаддас бурчи, инсонийлик вазифаси эканлигини чин юракдан ҳис этишимиз керак.
Янги Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларга назар ташлар эканман, ҳар қадамда истиқлол мевалари саналган улкан бунёдкорлик ва яратувчанлик ишларининг гувоҳи бўлиб, қалбим чексиз фахр ва ифтихорга тўлади.
Албатта, халқимизнинг фидокорона меҳнатлари билан мамлакатимизда барпо этилаётган хар бир бино ва истироҳат боғлари, миллатимизнинг бой тарихи, қадриятлари ва қалб маҳоратининг ёрқин намойиши сифатида тинчлик ва истиқлол берган катта имкониятлар самараси эканлигидан далолат бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси давлат герби – бугун меҳри дарё, меҳнаткаш ва меҳмондўст, тинчликсевар халқимизнинг эзгулик ва тараққиёт йўлидаги интилиш ва изланишларини ўзида мужассам этган, ҳар бир инсон қалбига яхшилик ва муҳаббат туйғуларини ҳадя этаётган муқаддас давлатчилигимиз рамзи ҳисобланади.
Гербда ўз аксини топган рамз ва тимсоллар халқимизнинг тинчлик, яхшилик, бахт - саодат, фаровонлик йўлидаги орзу-умидларини ифодалайди. Гербнинг пастки қисмидаги Республика давлат байроғини ифодалавчи уч рангдаги чамбар бандига Жонажон ватанимиз номи "Ўзбекистон" сўзи битилган.
Мамлакат рамзи, мустақиллиқ белгиси гербимиз бугун ҳар биримиз учун, халқимизнинг порлоқ келажак йулидаги энг эзгу орзу-интилишларини ўзида ёрқин ифода этган, ёшларимиз қалбига истиқлолни асраб-авайлаш, унинг қадр-қимматига етиш каби туйғуларни сингдиришга, бу ёруғ оламда она ягона, она-Ватан ягона эканлигини чуқур англаб етишига хизмат қилаётган эзгу орзу- ниятларимиз рамзига айланаётгани ҳақ гап.
Ҳақиқатан ҳам биз бугун пок орзу-ниятлар билан юксак келажак сари қадам қуйиб, эртанги кунга куч-ғайрат олаётган, ватанимизнинг ёруғ келажаги йўлида қалбимиздаги янгидан-янги эзгу ғояларга қанот бўлаётган –гербимиз доим қалбимиз тўрида, ватанимиз, халқимиз учун сидқидилдан қилаётган хизматларимиз ҳурмати кўксимизда ярақлаб туради, истиқлол ва эзгулик тимсоли гербимиз доимо халқимизнинг улуғ ниятларининг ижобот бўлишига хизмат қилишини тилаб, ҳар бир ватандошимизни Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшаш бахти насиб қилаётгани билан чин қалбимдан табриклайман.
Гулҳаёт Ешмуратова,
Халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қўнғирот тумани “Аёллар қаноти” фаоли
Фикрингизни қолдиринг