Янгиликлар 1105
Фахрий ходимлар ҳолидан хабар олинди
Азал-азалдан халқимиз бир-бирига меҳр-муҳаббат, эҳтиром ила ҳурмат кўрсатиб келган. Инсонларнинг ҳолидан хабар олиш хайрли, эзгу тадбирлардан биридир. Шунингдек, “Адолат” СДПнинг “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида партиямиз фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан қатор эзгу тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгаши депутати Лола Авезова партиянинг “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида тумандаги “А.Навоий” маҳалла фуқаролар йиғиниги 3-мактабгача таълим ташкилотида фаолият кўрсатган фахрий аёллар ва бугунги кунда МТТда фаолият юритаётган бир гуруҳ ходимлар ҳолидан хабар олиб, совға-саломлар улашди.
Соҳада узоқ йиллар хизмат қилган ходимлар ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашиб, депутат Л.Авезова билан самимий дилдан суҳбат қурдилар.
“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг