Фаол фуқаролик позициясини белгилашда сайловнинг ўрни

28.01.2021 20:01:07

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларнинг  октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши сайлов жараёнларида олиб борилаётган туб ислоҳотлардан биридир.

Сайлов жараёнларининг октябрь ойида ўтказилиши сайловчилар учун ҳам, номзодлар учун ҳам энг қулай ва мақбул вақтдир.

Сайловларнинг октябрь ойида ўтказилиши сайловлардан кейинги сиёсий тадбирлар ва Давлат дастурини қабул қилиш ҳамда бошқа ислоҳотлар ўз вақтида амалга оширилади. Шунингдек,сайловлардан кейин олий давлат органларини ўз вақтида шакллантириш ва муҳим сиёсий қарорларни қабул қилиш учун замин яратилади ва фаол фуқаролик позициясини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Йилнинг октябрь ойида ҳаво ҳароратининг илиқ бўлиши сайловолди ташвиқоти тадбирларини кенг қамровли ўтказишга қулай бўлиб, унда сайловчиларни кенг жалб этишда ноқулайликлар келиб чиқармайди. Илиқ ва иссиқ иқлим шароитида сайлов жараёнларини ташкил этиш фуқароларнинг сайловлардаги иштироки камайиб кетиши каби салбий ҳолатларнинг олди олинади ҳамда кузатувчилар ва сайловчилар учун қулай шароитлар яратилади.

Декабрь ойи қатор хорижий давлатларнинг байрамлари арафасига тўғри келиши халқаро кузатувчиларнинг сайловда иштирокини таъминлашда муайян қийинчиликларни вужудга келтиради.

Ҳаво ҳароратининг совуқ бўлиши сайлов жараёнида бир қатор ноқулайликларни келтириб чиқаради. Ёғингарчиликлар оқибатида узоқ ва тоғли ҳудудларда номзодлар сайловолди учрашувлари, сайловолди ташвиқотларини олиб боришда муаммоларга дуч келади. Бу ҳудудларга транспорт воситаларининг қатнови номаълум муддатларга чекланиш ҳолатлари ҳам вужудга келиши натижасида учрашувлар, сайловолди тадбирлари деярли ўтказилмай қолади.

Сайлов жараёнларининг октябрь ойида ўтказилиши сайлов жараёнларининг шаффофлигини таъминлайди.

 

                                                                           Пўлат ҲАМЗАЕВ,

                                                                  Ўзбекистон “Адолат” СДП

     Жиззах вилоят Кенгаши раисининг

 мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+