Янгиликлар 1365
Фаол ёшлар Бобурийлар юртида
Айни кунларда Андижоннинг ҳаёти ўзгача. Бобурийлар юртида Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган ёшлар иштирокида форум бўлиб ўтмоқда.
Иштирокчиларнинг Ўзбекистоннинг Швейцарияси, деб довруғ қозонган Хонобод шаҳрига ташрифи катта тантанага айланди. Меҳмонлар шаҳарчадаги ўзгаришлар, олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишдилар.
Тадбир доирасида «Aндижон ошлари» танлови ташкил этилди. Унда 14 та дошқозонларда 14 та ҳудуд иштирокчилари томонидан андижонча палов тайёрланди.
Хонобод сиҳатгоҳнинг спорт майдончасида “Street workout” мусобақаси ўтказилди.
Форум доирасида Улуғнорда ўтган мусобақаларда вилоятнинг барча ҳудудларидан профессионал ва ҳаваскор муай-тайчилар тегишли тоифалари бўйича ўзаро баҳслашиб, имкониятларини намойиш этдилар. Ўзаро дўстликка асосланган курашлар давомида тажрибали мураббийлар иштирокчиларга ушбу спорт турининг сир-асрорлари, беллашув жараёнида эътибор қаратилиши зарур бўлган нозир жиҳатларни ўргатдилар.
Олтинкўл туманига санъатга ошно ёшлар жам бўлдилар. Ўтказилган “Рақслар жилоси” кўрик танлови ўзига хос санъат байрамига айланди. Ёш иқтидорларнинг чиқишлари олқишлар билан кутиб олинди.
Зуҳриддин Умрзоқов, Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли:
-Очиғи, тадбирни бу қадар кўтаринки руҳда ўтишини кутмагандик. Тенгдошларимиз бир бирларини жуда соғинган экан. Ҳар бир вилоятдан келган фаол ёшлар ўз иқтидорини кўрсатиш баробарида тадбирга файз киритмоқда. Ўйлайманки, иштирокчилар бу тадбирдан катта таассурот билан қайтади.
Фаол ёшларни бирлаштирган форум давом этмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят
кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг