Янгиликлар 982
Фаолиятимиз мезонига айланади
Давлатимиз раҳбарининг куни кеча Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасини андижонлик «адолатчилар» зўр қизиқиш, катта ҳаяжон билан кузатдик. Билдирилган ҳар бир фикр эътиборимизни тортиш баробарида зиммамизга катта масъулият юклади. Чунки белгиланган вазифалар Ўзбекистонни янада ривожлантириш, халқимиз турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган.
Юртбошимизнинг ижтимоий соҳадан тортиб, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича билдириб ўтган танқидий - таҳлилий фикрлари бизнинг фаолиятимиз билан чамбарчас боғлиқ. Уларнинг аксарияти сайловолди дастуримизда белгиланган вазифалар билан ҳамоҳанг. Жумладан, келгуси 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили», дея номланиши бу йўналишда амалга ошираётган ишларимизни янада жонлантиришга чақирув бўлди.
«Таълим сифатини ошириш Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир». Президентимизнинг ушбу кенг маъноли сўзлари нафақат таълим тизими ходимлари балки барчамизга масъулият юклайди. Бунга биз ўзимизнинг самарали меҳнатимиз, таълим сифатини янада ошириш, ватанпарварлик руҳида яшаш билан жавоб қайтаришимиз лозим.
Жамиятда ўқитувчиларнинг мақомини ошириш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, мактаб, коллеж ва техникумлар ҳамда олий таълим муассасалари фаолияти тўғрисида билдирилган фикрларга шунчаки қараб бўлмайди. Унинг замирида янги Ўзбекистон, эртанги кунимиз ётибди. Шу сабаб партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари ўз олдимизга бу борада аниқ вазифаларни белгилаб олдик. Биринчи навбатда жамоатчилик орасида тарғибот тадбирларини йўлга қўямиз.
«Нажот – таълимда, нажот тарбияда, нажот – билимда». Ушбу сўзлар фаолиятимиз мезонига айланади.
Мадаминжон Мадазимов,
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси.
Фикрингизни қолдиринг