Янгиликлар 2201
Фарғона туманида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси тарғиботи
Жорий йилнинг 15-25 январь кунлари республикамизнинг барча ҳудудларида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини халқимизга етказиш мақсадида “2021 йил: Олдинга, фақат олдинга қараб борамиз ва биз бунга ҳар томонлама қодирмиз!» маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Мурожаатнома мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, аҳоли ўртасида тарғиб қилиш мақсадида қатор тарғибот тадбирлари Фарғона вилояти Фарғона туманида ҳам ўтказилди.
Мана шундай тарғибот тадбирлари туманимизнинг сўлим Водил қишлоғида жойлашган маданият уйи, тумандаги 26-сонли мусиқа ва санъат мактаби, туман ҳокимлигининг мажлислар залида фаол ёшлар, таълим муассасалари ўқувчилари, уюшмаган ҳамда тадбиркор ва ҳунармандлар, ёшлар етакчилари иштирокида ўтказилди. Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси Т.Холдоров, Фарғона давлат унверситети ўқитувчиси А.Расулов, ёшлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари И.Тошпўлатов, туман Кенгаши котибият мудири Ф.Мирзаев, туман Кенгаши тарғибот гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасининг мазмун-моҳияти соҳа вакилларига етказдилар.
Фармон лойиҳасида Ватанимиз равнақи, жонажон халқимизнинг келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир Ўзбекистон фуқароларини фаол иштирок этишга чақирилди.
Озодахон ДАДАЖОНОВА,
Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг