Янгиликлар 450
Фарғонада депутат бўлажак механиклар билан учрашди
27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатларининг сайлови “Менинг танловим – обод Ватаним” шиори остида ташкил этилаётганидан хабарингиз бор. Муҳим сиёсий жараён олдидан жойларда тадбирлар ташкил этилмоқда. Фарғона политехника институти мажлислар залида “Сайлов ва ёшлар” мавзусида учрашув ўтказилди.
Унда “Адолат” СДП Фарғона вилояти Кенгаши раиси ўринбосари, халқ депутатлари Фарғона шаҳар кенгаши депутати Бунёдбек Аҳмадалиев иштирок этиб, партиянинг янги 2024-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури хусусида маълумот берди. Шунингдек, унинг “Кучли ижтимоий сиёсат-халқ фаровонлиги кафолати” дея номланган IV йўналишида ёшларни қўллаб–қувватлашга қаратилган муҳим масалалар ҳақида сўз юритди.
–“Адолат” партиясининг янги Сайловолди дастурида айнан талаба ёшларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслар алоҳида эътиборга сазовор, - дейди Механика-машинасозлик факультети ёшлар билан ишлар бўйича декан ўринбосари Мислиддин Ҳосилов. –Масалан, олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчилари учун партия илгари сураётган “Кафолатланган биринчи иш жойи” лойиҳасининг амалга оширилиши, талабаларнинг турар жойлар билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш мақсадида ҳар бир олий таълим муассасаси ҳузурида талабалар сонига мос “Талабалар турар жойлари” барпо этиш таклифларини қўллаб-қувватладим.
Бунёдбек Аҳмадалиев дастурда ёшларнинг жаҳон илм-фанига эркин кириб боришини таъминлаш мақсадида босқичма-босқич бакалавриатга кириш учун инглиз тилини билиш бўйича миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиш тартибини жорий этишни таклиф қилинаётганига ҳам тўхталди.
–Яна бир муҳим масалалардан бири – олий таълим муассасаларида ўқув сифатини ошириш мақсадида ўқув адабиётлари сифатини яхшилаш, замонавий хорижий адабиётларни харид қилиш ва таржима қилиш ишларини тизимли йўлга қўйиш борасидаги ташаббуси ҳам бугунги кун учун катта аҳамиятга эга, -дейди депутат ўз маърузасида. –Педагоглар жамоасини қувонтирган Ўзбекистон Республикасида илм-фан соҳаси вакилларининг манфаатларини таъминлаш, олимларнинг машаққатли меҳнатини қадрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Илм-фан ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунини қабул қилиш таклифини илгари сурилиши барча зиёлиларни янги мақсадлар сари дадил боришга ундайди.
Дарҳақиқат, дастурда илмий-тадқиқот ишларига давлат харажатларини кўпайтириш, илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш орқали “фан–таълим–ишлаб чиқариш” тизимларининг узвий алоқадорлигини таъминлашга қаратилган ҳаракатлар “Адолат” СДПнинг сайловларда муносиб ўрин олиш учун қўллаб –қувватлашга замин яратади.
Механика-машинасозлик ҳамда Енгил саноат ва тўқимачилик факультетларининг талабалари билан бўлиб ўтган учрашув давомида Ўзбекистон сайлов қонунчилигидаги янги амалиёт хусусида талабаларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берилди.
Гулчеҳра АҲМЕДОВА,
“Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг