Фарғонадаги лой кўчалар қачон маҳаллий дастурга киритилади?

11.10.2019 15:10:00

 

Кеча вилоят партия Кенгаши томонидан Фарғона шаҳар “Ипак йўли” МФЙнинг “Шаббода” қишлоғида аҳоли мурожаатларини ўрганишга қаратилган “Адолат” қабулхонаси ташкил этилди.

Шаббода кўчасидаги 23 та хонадон вакиллари, маҳалла фаоллари, уюшмаган аҳоли, жами 35 нафар фуқаро вилоят партия Кенгаши  ўринбосарлари – К.Исраилова, А.Умаровга муаммолари юзасидан мурожаат қилдилар. Жумладан, Шаббода кўчасидаги 500 та хонадон аҳолиси номидан 23 нафар маҳалла фаоллари  мазкур кўчанинг 5 км.га яқин ички йўллари 2015 йилдан буён асфалтьлаштирилмаганлиги, кўчаларда намгарчилик ва зах сувлари кўплиги сабаб, қиш мавсумида ёш болалар ва қарияларга лойгарчилик қийинчилик келтириб чиқараётганини билдиришди. Шунингдек, мазкур худудда электр таъминоти узлуксиз эмаслиги, трансформаторлар эскириб, яроқсиз ҳолга келганлиги, электр токи қуввати пастлиги, 4 йилдан буён маҳаллий дастурга киритиш режалаштирилган бўлса-да, ўзгариш бўлмаётгани  айтиб ўтилган.

Вилоят партия Кенгаши томонидан қабулхонага келиб тушган барча мурожаатлар қайд этилди ва муаммолар, аризалар жойида ўрганилиб,  зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Натижада мазкур мурожаатлар асосида вилоят партия Кенгаши ходимлари томонидан вилоят ободонлаштириш бошқармаси, Фарғона шаҳар ҳокимлиги, ИИБ раҳбарлиги остидаги  3-сектор масъуллари, вилоят электр тармоқлари корхонаси, шаҳар “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкиллаштирилиб, ўрганиш иши ўтказилиши, тегишли мутасадди ташкилотларга, мансабдор шахсларга депутатлик сўровлари юборилиши  белгилаб олинди.

 Камола ПОЛВОНОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши матбуот котиби 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+