Фарход Ишанкулов: "Адолатни ўрнатишни адолатни рўёбга чиқарувчи идоралардан бошлаш керак"

29.10.2019 22:10:49

Бугун “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан ташкил этилган брифингда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Фарҳод Ишанкулов иштирок этиб партия сайловолди дастурида илгари сурилаётган ҳаётий йўналишлар юзасидан маълумот берди.

"Сайловларга тайёргарлик кўраётган “Адолат” СДП ўз сайловолди дастурида асосий эътиборни суд-ҳуқуқ соҳасига қаратган. Зеро, инсон ҳуқуқларини таъминламасдан туриб, амалга оширилган ҳар қандай ислоҳот ўз натижасини бермаслиги айни ҳақиқат. Шу боисдан партиямиз адолатни ўрнатишни, адолатни рўёбга чиқарувчи идоралардан бошлаш керак деган ғояни илгари сурмоқда.

Жумладан, сайловолди дастуримизда “Судлар тўғрисида”ги қонунни такомиллаштириш таклиф этилган. Бунда фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича туман, шаҳар ва вилоят судлари негизида умумий юрисдикция судлари ташкил қилиш кўзланади. Уларга “халқ судлари” мақоми беришни таклиф қилдоқдамиз".  

Қуйидаги видео орқали Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурининг муҳим  йўналишлари ҳақида тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.

 

Ўзбекистон "Адолат" СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+