Фарҳод Ишанкулов: “Партиявий ҳужжатлар тўлиқ такомилга етказилиши зарур”

25.09.2019 14:09:13

Сиёсий институтларнинг модернизацияси, уларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштироки кенгайиши, ушбу жараёнларда партиянинг муносиб ва фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Уставини такомиллаштириш талаб этилади.

Партия ўз фаолиятини 2014 йилда қабул қилинган Устав асосида ташкил этиб келаётган бўлиб, замон талаби асосида бугун ушбу Уставнинг янги таҳририни қабул қилиш зарурати мавжуд.

Жумладан, Конституция ва сиёсий партиялар фаолиятини тартибга соладиган бир қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги сиёсий партиялар фаолияти учун аҳамияти катта бўлди.

Шунингдек, сўнгги йилларда сайлов қонунчилиги такомиллаштирилди ва сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциялари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари ваколатлари кенгайтирилди. Ушбу жараёнда партиянинг фаолиятини замон талабларига мослаштириш, илғор позицияларни эгаллаб бориш мақсадида партия Уставининг янги таҳрири лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда ва ушбу жараёнга партиянинг етакчи экспертлари, олимлари жалб этилган.

Ишчи гуруҳ томонидан партия Уставининг бандларини таҳлил қилиш жараёнида 30 дан ортиқ бандларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурати мавжудлиги қайд этилди.

Мазкур Устав лойиҳасини янада такомиллаштириш ва қабул қилишимиз зарур. 2019 йилнинг 22 декабрь куни барча даражадаги давлат ҳокимияти вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловларда ҳар бир партия аъзоси, бошланғич партия ташкилоти, партия Кенгаши, депутатликка номзодлар ўзларининг ҳуқуқлари, вазифаси, мажбуриятларини билиши зарур.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда партиянинг янги таҳрирдаги Уставини тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш зарурлигини ҳисобга олиб, жорий йил сентябрь-октябрь ойларида партия ҳисобот-сайлов кампанияси даврида барча даражадаги партия ташкилотлари муҳокамасига партиянинг янги таҳрирдаги Устави лойиҳасини киритиб, тавсиялар тайёрлашни йўлга қўйиш ва билдирилган таклифларни умумлаштириб Республика ишчи гуруҳига тақдим этишга ҳудудий Кенгашлар раҳбарлари алоҳида эътибор қаратишлари зарур.

Партиянинг янги таҳрирдаги Уставини тайёрлаш бўйича Республика ишчи гуруҳи лойиҳани янада такомиллаштириш бўйича партия экспертлари фаолиятини кучайтириш, миллий ва халқаро тажрибани таҳлил қилиш асосида ҳисобот-сайлов кампанияси даврида тушган таклиф ва тавсияларни умумлаштириб, партия Қурултойи муҳокамасига лойиҳанинг якуний таҳририни тайёрлашга масъулият билан ёндашиши керак.

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг янги таҳрирдаги Устави бошқа рақобатдош партияларнинг Уставидан илғорроқ ва устунроқ бўлиши зарур.

         Партия Уставига ўзгартириш киритиш, уни янада такомилига етказиш бўйича барчангиздан таклиф ва тавсияларни кутиб қоламиз.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+