Фарзандингиз қачон соғлом бўлади?

04.06.2021 14:06:31

Фарзандларимизнинг соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб камолга етиши ҳар бир ота-онанинг орзуси.  Хўш, бунга қандай эришиш мумкин? Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши ташаббуси билан Андижон давлат тиббиёт институтида ташкил этилган давра суҳбати иштирокчилари олдига айни шу савол қўйилди.

Албатта, соғлом бола соғлом оилада камолга етади. Бу борада биргина тиббий маданиятга эътибор қаратиш билан чекланмай, оилада соғлом маънавий муҳитни ҳам яратиш лозим. Оналарнинг саломатлиги мақсадга эришишнинг асосини ташкил этади.

Тадбир доирасида шифокорлар ва мутахассисларнинг мавзу юзасидан маърузалари эшитилди. Ёш оналарга фарзанд тарбияси ва оилада соғлом муҳитни яратиш юзасидан тавсиялар берилди.

Ўткирбек АРЗИҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

шаҳар кенгаши раиси

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+