Янгиликлар 549
Фарзандингиз қандай тарбияланмоқда?
Юқоридаги савол ҳар бир онани сергак торттириши аниқ. Чунки ўз фарзандини баркамол ва комил инсон бўлиб улғайишини ким ҳам истамайди, дейсиз. Бу борада оналарга мактабгача таълим ташкилотлари энг яқин кўмакчи.
Ўзбекистон «Адолат» СДП Избоскан туман кенгаши депутати Дилфуза Аҳмедова ташаббуси билан Депутатлик гуруҳи аъзолари А.Навоий МФЙ ҳудудидаги 6-ДМТТда бўлиб, тарбияланувчилар учун яратилган шароит, таълим ва тарбия ишлари билан яқиндан танишдилар. Асосийси, мазкур тадбирда ота-оналар ҳам иштирок этди.
Ўрганиш жараёнида мазкур ДМТТ замонавий янги бинода 240 нафар болажонларни ўз бағрига олгани, 26 нафар тажрибали педагоглар уларга тарбия бериб келаётгани кузатилди. Болажонлар билан суҳбат чоғида ўқитиш ва соғломлаштириш тадбирлари талаб даражасида йўлга қўйилгани, ҳозиржавоб тарбияланувчилар дастлабки билимларни олаётгани аниқланди. ДМТТ раҳбари Саидахон Раҳмонова томонидан ходимларнинг малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилгани эътиборли.
Дилфуза Аҳмедова, халқ депутатлари Избоскан туман кенгаши депутати:
-Биз бежиз тарбияланувчиларнинг ота-оналарини таклиф этмадик. Улар фарзанди қандай муҳитда камол топаётганини билиши керак. Шунда кўнгли хотиржам бўлади. Муассасада олиб борилаётган ишлардан қувондик. Ишонч билан айтиш мумкин, Янги Ўзбекистоннинг пойдевори мустаҳкам бўлмоқда.
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг