Янгиликлар 1859
Фарзандлар тақдири акс этган дастур
Барчамизга маълумки, сўнгги беш йил ичида мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасаларини давлат томонидан бошқаришнинг самарали тизимини яратиш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида давлатимиз томонидан қабул қилинган қатъий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қабул қилинган қарорлар нафақат мактабгача таълим тизимини, шу жумладан мактабгача таълим хизматлари нодавлат секторини янада ривожлантириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болаларнинг мактабгача таълим тизимига янада кенгроқ қамраб олинишини таъминлаш ҳамда мактабгача таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикчилиги учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қуйидаги бир қатор устувор вазифаларнинг белгилаб берилгани мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришда аҳамиятли бўлди.
Муҳтарам Президентимиз томонидан ушбу хайрли ишларни давоми ўлароқ яқинда Республикамиз бўйича яна 2 мингта оилавий нодавлат боғчалар фаолияти йўлга қўйилиши, қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5144-сон, 10.06.2021 й.) қабул қилингани МТТлари фаолиятини тубдан ўзгаришига эришилади.
Қувонарлиси, Қарорга мувофиқ, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси паст бўлган 53 та туманда 2021–2022 йиллар давомида шу ҳудудлардаги болажонлар ҳам мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланиш имкониятига эга бўладилар. Яна 2 мингта оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилиши эса ўз навбатида 50 минг нафар тарбияланувчи учун янги ўринлар яратилиши ватанимиз келажаги бўлган фарзандларимизнинг баркамол инсонлар бўлиб тарбияланишига янада имконият ва қулайликлар яратилади.
Шунингдек, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудий мактабгача таълим бошқармалари орқали ўқув материаллари билан бепул таъминланиши эътирофга лойиқдир.
2022 йил 1 январга қадар оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига мебель, жиҳоз ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун 30 миллион сўмгача миқдорда 3 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан 5 фоизли ставкада кредитлар ажратиладиган бўлди.
Бир сўз билан айтганда, Муҳтарам Президентимизнинг олиб бораётган одилона сиёсати туфайли бугунги кунда ҳар бир соҳага катта эътибор қаратилмоқда. Қарорга мувофиқ 2 мингта оилавий нодавлат боғчалар фаолияти йўлга қўйилиши ҳам нафақат болаларни мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олинишига ҳамда тадбиркорликни ҳам ривожига замин яратади.
Меҳриноз АБДИЯЗОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Шовот туман Кенгаши раиси,
“Ёшлар парламенти” аъзоси
Фикрингизни қолдиринг