Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур

29.12.2022 19:12:47

Ёшлар ҳар бир давлатнинг келажагини, салоҳиятини белгиловчи муҳим ижтимоий қатлам саналади. Зеро, ҳар бир жамиятнинг ҳолати, тақдири ва истиқболи унда яшаётган ёшларнинг салоҳияти, маънавияти ва онглилиги даражаси билан белгиланади. Ёшлар жамиятнинг эртанги келажаги, унинг фаол аъзоси, таъбир жоиз бўлса жамият эртасининг муносиб ворисларидир. Мазкур нуқтаи назарга кўра ҳам ёшлар давлат ва жамият томонидан доимий эътиборда бўлади.

Ушбу мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёшлар масалаларига бағишланган мажлиси баёни билан Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастури ва унинг бажарилишини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон «Адолат»СДП Пастдарғом туман Кенгаши ҳамда туман Кенгаши депутати Г.Қўчкаровалар билан биргаликда «Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур» лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Самарқанд вилоят ихтисослаштирилган санат лицей ўқувчилари томонидан байрамона кўтаринкилик улашувчи чиқишлар ташкил қилинди.

Ўзбекистон «Адолат»СДП Пастдарғом туман Кенгаши раиси: Ҳайитова Хонбуви Норбўтаевна

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+