Фарзандларимиз албатта бахтли, Ўзбекистонимиз келажаги буюк бўлади

27.01.2021 11:01:10

Куни кеча Оқдарё туман Кенгашининг ХХII – сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миромоновичнинг 2020 йил 29 декабр куни Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига қилган Мурожаатномасида белгилаб берган вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, мамлакат тараққиётини белгилаб берган муҳим масалалари юзасидан депутатлар билан фикрлашди.

Сессия қарорига асосан, депутатларнинг иш режалари тузилиб, 2021 йил 15 январдан бошлаб, депутатларимиз ўзларига тегишли ҳудудларга чиқиб, Президентимиз Мурожаатларининг аҳамияти ва халқимизнинг ушбу мурожаатномага муносабатлари ҳамда қўшимча фикр-мулоҳазалари ўрганиб чиқишади.

Дарҳақиқат, Президентимиз Мамлакатимиздаги “17 миллион аёлларнинг орзуларини руёбга чиқарамиз”- дедилар.

Бунинг яққол кўзгуси сифатида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълимга жалб этиш ва бир йиллик мажбурий бепул мактабгача тайёрлаш, 15 ёшгача бўлган болаларимизга камқонлик касаллигини олдини олиш мақсадида, бепул дори-дармонлар билан таъминлаш, давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларининг сонини кўпайтириш, сифатини ошириш масалалари амалга оширилиши кўзда тутилган.

Бюджет ходимларининг 2021 феврал ойидан ойлик маошлари ва талабаларнинг степендияларини 10 % га оширилишини, гарчи бу рақам биз учун кичик бўлсада, мамлакатимиз учун катта рақам ҳисобланади.

Ҳа, азизларим! Юртимиз фаровон, фарзандларимиз албатта бахтли, Ўзбекистонимизнинг келажаги буюк бўлади!

 

Фароғат ШАРИПОВА,

Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши депутати

Оқдарё тумани 19-МТТ директори

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+