Фарзандларимиз бахту иқболи йўлида бир тану бир жонмиз

08.01.2021 17:01:52

2020 йил 29 декабрь куни бўлиб ўтган давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга  йўллаган Мурожаатномаси  мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеа ҳисобланади.

Мурожаатномада тугаётган йилдаги асосий кўрсаткичлар, янги йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалар эълон қилиниб,  “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширилиши ёшлар келажаги кўзланган дастур сифатида эътироф этилди.

Келажакда ёш авлодга боғча, мактаб ва олийгоҳда сифатли таълим-тарбия бериш йўлга қўйилади.  Ёшлар замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида мустақил ва мантиқий фикрлайдиган, эзгу фазилатлар эгаси бўлган инсонлар этиб вояга етказиш учун барча шарт-шароитлар яратилади.  Ўғил-қизларимизни  меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш, уларда тадбиркорлик кўникмалари ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантиришга, бола туғилганидан бошлаб  30 ёшгача бўлган даврда уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган, ҳаётда муносиб ўрин топиши учун кўмак берадиган яхлит ва узлуксиз тизим яратилиши  мурожаатномадаги  энг устувор вазифа сифатида эътироф этилгани қувонарли бўлди.

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган Фармон ва Қарорлар, Мурожаатномаларнинг негизида Ватанимиз келажаги бўлган фарзандларимизнинг бахту иқболи, порлоқ келажагини таъминлаш орқали мамлакатимиз тараққиётини  жадал ислоҳотлар билан ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар деб биламан.

Мурожаатномадан руҳланиб,  биз партия фаоллари бундан кейин янада шиддат билан ишлашга,  шу юрт фарзанди эканмиз, бор куч ғайратимизни ишга солиб, Ватанимиз тараққиётини бунданда гуллаб-яшнаши, ёшларимизни  илм-маьрифатли бўлиши, яхши касб-хунарларни эгаллаши ва муносиб иш ўринларига эга бўлиши йўлида бир тану бир жон бўлиб хизмат қилишга киришдик .

 

                                                                                                                       Сарвар ҚАЗАҚОВ,

                                                                                                          Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                                       Хонқа туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+