Фарзандларимизни  вайронкор ғоялардан асраймиз

22.04.2022 09:04:27

Мамлакатимизнинг келажаги  униб ўсиб келаётган, юксак маънавиятли, баркамол инсонлар қўлида эканини ҳис қилишни ўзи фарзанд тарбиясида ҳар биримизнинг зиммамизга улкан масъулиятни юклайди.

Бунинг учун эса, фарзандлар камолоти  йўлида  муҳим бўлган одоб-ахлоқ, илм-маърифат  талаблари биз-катталарда мужассам бўлиши зарур.

Айниқса, бутун дунёда долзарб муаммога айланган турли ёт ғоялардан ёшларни асраб-авайлаш масаласи мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилгани муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хозарасп11

Партиянинг Ҳазорасп туман Кенгаши томонидан туман Тиббиёт бирлашмасида  партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Фарзандларимизни вайронкор ғоялардан асраймиз” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир  ҳар бир оилада фарзанд тарбиясидек,  нозик хилқатни янада барқарор қилишга хизмат қилди.

Партия фаоллари, депутатлари ҳамда ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда  мамлакатимиз тараққиётида ёшларнинг ўрни, давлатимиз томонидан ёшларга берилаётган имкониятлар ва қаратилаётган эътибор, фарзанд тарбиясида ота-она ҳамда кенг жамоатчиликнинг ўрни мавзулари юзасидан маърузалар тингланди.

Савол-жавобларга бой бўлган   тадбир иштирокчиларнинг  фаоллигида қизғин кечди.

Туманимизда бу  каби тадбирлар  давом этмоқда.

 

                                                                                        Хилола ХОЛМЕТОВА,
                                             “Адолат” СДП Хазорасп туман Кенгаши

иш юритувчиси

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+